Image default
Спорт

ОТАСИНИНГ ОРЗУСИДАГИ ЧЕМПИОН

Хасанбоев Холмирза Ахмаджон ўғли. Кўпгина чемпионларимиз каби узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтган ёш жаҳон чемпиони. Отасининг орзусини амалга оширган йигитча ҳали ҳаётда ҳеч нарсага эришмадим, деб кўп камтарлик қилади. Қуйида сиз унинг чемпионлик ҳикоясини ўқиб чиқишингиз мумкин
Отасининг орзусидаги чемпион!
Пискент туманининг деярли эътибордан четда қолган қишлоғида туғилиб ўсдим. Кураш спорт турига қизиқиши юқори инсонлар оиласида туғилганим учун, ҳаваскор равишда белбоғли кураш билан шуғулланадиган акамга роса ҳавас қилардим.Тез орада мен ҳам дарслардан ташқари мактаб ҳудудида жойлашган, кураш тўгарагига қатнай бошладим. У ерда 50дан ортиқ болалар йиғилиб, биринчи устозимиз Иброҳим Абдусатторов акадан белбоғли кураш сир-асрорларини ўрганардик. Тасаввур қилинг, кичик бир хонада, болаларда қизиқиш юқори бўлгани учун жуда зич шароитда шуғулланар эдик. Ўша вақтлари қишлоғимиздан жуда кўп чемпионлар чиққан. Ўзбекистон, Осиё ва яна бир қанча халқаро турнирларда ғолиб бўлган йигитлар бор. Афсуски, умуман эътиборсиз қолган ёш исдеъдодлар бугун заводларда ишлаяпди, баъзилари такси қилишади. Кейинчалик 13 ёшга кирганимда, отамининг ва ўз қизиқишимдан келиб чиқиб спорт билан жиддийроқ шуғулланиш учун Республика Олимпия заҳиралари коллежига йўл олдим.

Илк парвозлар- давомий парвозлар

Ўзим хавас қилган курашчилар қўлида таҳсил оларканман, менда иштиёқ икки баробар кучайди. Элдор Неъматов ва Усмон Маҳаматовлар нафақат талабчан устозлар балки, машғулотлардан ташқари яхши инсон сифатида, ўзларининг ҳаётий тажрибаларини бўлишиб, маслаҳатлар беради.
Илк бор халқаро мусобақаларда қатнашганимда ҳам айнан шу инсонлар сабаб ўзимга ишончим ортган.
2018 йилда 2001-2003 йилда туғилган спортчилар ўртасида Россиянинг Казан шаҳрида кураш мусобақаси ўтказилди. Катта ҳис-ҳаяжонлар остида биринчи рақибимни мағлуб этдим. Кейинги даврада босим икки баробар ошди. Чемпион бўлганимда эса ўз-ўзидан кўзимга ёш келди. Фахр туйғуси, шу вақтгача учраган қийинчиликлар, ишончсизлик даврлари унутилди.
2019 йилда қўшни мамлакат Қозоғистонда 1999-2001 йиллар ўртасида жаҳон биринчилиги ўтказилди. Нурсултондаги баҳсларда бироз тажриба етишмади ва якунда кумуш медалга сазовор бўлдим.
Спорт оламида бир гап бор: чемпион бўлишдан кўра, уни ҳимоя қилиш қийин, дейди. Бу бор гап ва йиллар давомида исботланиб келган. Менда ҳам айнан Нурсултонда бўлган мусобақада пасайиш бўлди ва ютқаздим.
Шундан сўнг Жиззахдаги чемпионатда ҳам иккинчи ўрин билан кифояландим. Ва ўз устимда ишлашим кераклгини тушундим

Комебак ва мутлоқ чемпионлик

Олмалиқ шаҳридаги энг яхши белбоғли кураш бўйича мураббий, устозим Баҳодир Шеранов қўл остида шуғуллана бошлагач, янги усуллар ва машғулотларда тартибли ҳаракатлар устида ишлай бошладим. Олдинда йирик мусабақалар турганини ҳисобга олиб устозимдан иложи борич кўпроқ нарса олишга ҳаракат қилдим.
Жорий йилда эса узоқ кутган мусабақада иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдим. Наманганда ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик билан бордим.
Финалда Қирғиз полвони билан тўқнаш келдим. Рақибимнинг тажрибали эканлигини билган ҳолда устозим Баҳодир аканинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилдим ва Олтин медалга сазовор бўлдим.
Ўзбегим байроғини елкамга ташлаб шу қадар фахр туйғусини туйдимки, таърифлашга сўзим етмайди.
Акам ва бошқа қариндошларимнинг аренадан туриб қўллашлари эса ютқазишимга ҳаққим йўқлигини англатарди. Ва уларни ишончини оқаладим
Отамнинг орзуси — менинг мотивациям
Курашга киришимга сабабчи инсон — Отам. Ёшлигимдан деярли барча имконият ва шароитларни яратиб берган инсон мендан жуда кўп нарса кутади. Ҳар бир мусобақада курашга киришар эканман, кўз олдимдан доим отам ва онам ўтади.
Дунёда барча фарзандлар отасига муносиб издош бўлишини, унга фахр туйғусини ҳис қилдиришини ҳоҳлайди. Шу сабабдан барча ғалабаларим фақат меники эмас, олтин медаллару бошқа совринлар оиламники, устозларимники.
Яқинларим учун ҳали ҳеч нарса қила олмаганимни ўйласам, машғулотларда кўпроқ ўз устимда ишлайман, янги марраларни кўзлашим кераклигини англайман. Хуллас отам менинг — мотивациям

Ишонч

Ишонч — бу инсоннинг энга катта кучи. Агар менда бу бўлмаганда шу жойигача етиб кела олмасдим балки.
Кўзим билан кўрганларим орасида, менданда иқтидорли йигитларни кўрганман. Бошида айтганимдек кўпчилиги эътиборсиз қолди, Пискент туман марказидан ҳеч қандай қўллаб-қувватлаш олишмади. Ва ҳозирда ўзига умуман бошқа соҳаларда ишлаб юришибди. Айтмоқчи бўлганим, ёш авлод келажаги ҳақида ҳамма бирдек қайғуриши керак. Дўстларимдан ҳам илм ва янги марраларни кўзлашдан у томон ҳаракатдан тўхтаб қолмаслигини сўрардим.

Жавоҳир Мусурмонов,
ЎзЖОКУ талабаси.

МАВЗУГА ОИД

MAS-RESTLINGDA OʻZBEKISTON BIRINCHI

admin

БИРИНЧИЛИКДА БИРИНЧИЛАРДАН

admin

ҒАЛАБА УЧУН МУНОСИБ ҚАДАМ

admin

НИМЧОРАК ФИНАЛИГА ЙИРИК ҒАЛАБА БИЛАН

admin