Image default
101 хабари

ҚАРШИ КУРАШИШ ЭМАС, ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН

ОКМК АЖ Марказий аналитик лабараторияси биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сонли қарорига асосан “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатда” мавзусида кўргазмали семинар икки босқичда, яъни назарий ва амалий босқичларда ташкил қилинди. Семинарда ОЁХТТЭБ бошлиғи А.Ахроров сўзга чиқиб, ёнғинни олдини олиш, ёнғин юз бергандаги ҳаракатлар, эвакуация ва ҳудудларни қандай тутиш кераклиги ҳақида маъруза қилди.
Ёнғин хавфсизлиги асосий талаблари, юз берган ёнғинлар ва уларнинг профилактикасига доир видеороликлар намойиш қилинди. Кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари томонидан саҳналаштирилган ёнғинларни ўчириш орқали ишчи-ходимлар билан биргаликда машғулотлар ўтказдилар. Ўтказилган семинар якуни бўйича кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари аъзолари фаол қатнашганлари учун касаба уюшмаси томонидан рағбатлантирилди.

А.Ибрагимова,
Н.Маматкулова,
ОЁХТТЭБ инспекторлари.

МАВЗУГА ОИД

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ

admin

БУЮМЛАР ЎЗ-ЎЗИДАН ЁНИБ КЕТИШИ МУМКИНМИ?

admin

ТАРҒИБОТ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ВА ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

admin