Image default
Жиноят ва жазо

ҲАМ ЎҒРИ, ҲАМ БЕЗОРИ

Спиртли ичимликни зарари, оқибатини билмаслик, англамаслик энг катта онгсизликдир. Чунки узоқда эмас, айнан кўз ўнгимизда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қай ҳолатга тушаётган одамларни кўраётган халқмиз.
Б.М. ҳам шишага “дўст” бўлиб, унинг таъсирида нима қилаётганини англамаган ҳолда бир неча хатоларни такрорлади. Яъни, ичиб олиб маст ҳолатда қасддан ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, “Оқтош” берк кўчасида яшовчи Н.Р.га тегишли бўлган, хонадоннинг олдида қаровсиз юрган, нархи 5 миллион сўмлик бир дона хўрозни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу билан Б.М. ўғирлик жиноятини содир этди.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яна маст бўлган ҳолда, “Китве” кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шохобчасига бориб, у ерда ишлаётган Х.Х.ни ҳеч бир сабабсиз ҳақорат қилиб, жамиятда юриш туриш қоидасини қасддан менсимасдан, безорилик ҳаракатларини содир этди. Уларни тинчлантиришга ҳаракат қилган 1988 йилда туғилган С.Д.ни Б.М. қўли билан уриб дўппослаб, тан-жароҳати етказган.
Натижада, С.Д. олган тан-жароҳатлари билан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Шаҳар СТЭ бўлимининг хулосасига кўра, фуқаро С.Д.нинг пастки лаб шиллиқ қавати марказида чандиқ, атрофи қон қуйилиши, пастки жағ чапдан 1-тиши, ўнгдан 1-2-тишлари ўрнида йўқ, милкда яралар мавжуд, атрофи қон қуйилиши каби тан жароҳатлар олганлиги аниқланган ва мазкур тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра, соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келагн енгил тан жароҳати тоифасига киришлиги кўрсатилган.
Ҳам ўғрилик, ҳам безорилик жиноятини амалга оширган Б.М.га нисбатан ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Д.Ёдгоров,
шаҳар ИИБ хузуридаги
Тергов бўлими терговчиси,
катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТ – ХОДИМ УЧУН ИНТИЗОМ ДЕМАК 

admin

2 КИШИ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН АВАРИЯ

admin

ҚАРЗ ҲАҚҚИ ҚАМОҚ БИЛАН ТЎЛАНАДИ

admin

ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

admin