
Шаҳримизнинг 7-сонли умумтаълим мактабида шаҳримиз журналистлари иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Жумладан, ОКМК ТВ бош муҳаррири Шоира Матмуратова, ОКМК ТВ мухбири Заҳриддин Махмуталиев ҳамда “Рангли металлар” газетаси мухбири Дилафруз Эгамбердиева, “Олмалиқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Дилфуза Рўзиева ҳамда шаҳар мактабларининг ижодкор ўқувчилари, тарғиботчилари ва мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамкорлигида жонли мулоқот ташкил этилди.

Тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилган Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари Сайёра Якупбекова ҳамда шаҳар ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Музаффар Шанаев тадбирни очиб бериб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги билан барчани муборакбод этиб, мактаб учун китоб совға қилди.
