Кутилмаган ёнғин вазият ва кўнгилсиз оқибатлар омилидир. Йиллар давомида машаққатли меҳнатлар эвазига қурилган иншоотлар тўпланган моддий бойликлар қисқа фурсат ичида куйиб кулга айланиши мумкин.
Агар бирор-бир манзилда ёнғин содир бўлаётганига гувоҳ бўлсангиз “101” телефон рақами орқали ёнғин ўчириш қисмини зудлик билан чақириш зарур. Чорлов давомида ёнғин чиқаётган манзил корхона турар-жой ёки бошқа манзилларда бўлаётгани ҳақида аниқ маълумотни бериш лозим бўлади. Бизнинг 51-қисм ёнғин хавфсизлиги бир неча ўн йиллардан буён ОКМК корхоналари ва аҳоли турар-жойларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва талабларининг қатъий бажарилиши устидан назорат ўтказиб келади. Кўрилган чоралар ва бажарилган режа-топшириқлар ҳар йилгидек ўз самарасини бериб, содир бўлаётган ёнғинлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайишига эришилди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, одатий ҳолдай кўринувчи кичик қоидабузарлик катта фожиаларни келтириб чиқаришини унутмайлик.
Қ.Ибрагимов,
ОЁҲТТЭБ инспектори.