25 октябрь – «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни» муносабати билан шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳримизда фаолият юритаётган 150 дан зиёд ички ишлар тизимидаги ходимлар ва фахрийлар учун тантанали байрам тадбири ташкиллаштирилди.

Тадбир аввалида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва сектор раҳбарлари томонидан соҳа ходимларига байрам табриклари ўқиб эшиттирилиб, шу соҳада кўп йиллардан буён фидойилик билан ишлаётган бир гуруҳ ходимлар фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан рағбатлантирилди.
Тўкин байрамона дастурхон атрофида жам бўлган ИИБ ходимлари учун шаҳар Маданият бўлими ва «Металлург» саройи ижодий ходимлари томонидан намойиш этилган чиқишлар даврага янада кўтаринки руҳ бахш этди.
