Image default
Спорт

КУТИЛГАН ТУРНИР ВА КУТИЛМАГАН НАТИЖАЛАР

Аралаш жанг санъати ихлосмандлари узоқ кутган УФC- 280 турнири 22 октябрь куни Бирлашган Араб амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтди.
Иккита чемпионлик ва яна бир қанча қизиқарли жанглар мухлисларни 10 соатга яқин вақт ичида ҳаяжонда ушлаб турди.
Эътиборли жиҳатларидан бири ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов ҳам Абу Дабида октогонга чиқди. Афсуски, бразилиялик рақиби Каё баралё Муродовни очколар ҳисобида мағлуб этди. Яна бир қизиқарли жангда Россиялик Пётр Ян Ирландиялик шоумен жангчи Шон Омеллийга ҳакамларнинг тушунарсиз қарори туфайли мағлуб бўлди. Шунингдек, Абубакар Нурмогамедов, Бенил Дариуш, Петросян ва Белал Муҳаммадлар ҳам ўз рақибларини мағлубиятга учратди. Чеченистонлик Машҳур жангчи Зубайра Тхугов эса вазн меъёрини бажара олмагани туфайли октогонга чиқа олмади.

Кечанинг асосий тўқнашувларида чемпионлик камарлари учун жанглар анчайин қизиқарли тус олди.
Ямайкалик Алжамейн Стерлинг АҚШлик тажрибали ТЖ Диллашов билан жанг қилди ва иккинчи роундда ТЖ техник нокаут орқали мағлуб этилди.
Катта қизиқишлар билан кутилган Ислам Махачев ва Чарлес Оливейра жанги ҳам иккинчи роундда ўз ниҳоясига етди.
Махачевнинг яққол доминантлиги остида ўтган жангда Оливейра қарши ҳужум ўтказиб юборди. Натижада Ислам уни Сабмишенда таслим қилди. Ва вазн тоифасидаги вакант бўлиб турган камарни ўзиники қилди.
Абу Дабидаги турнирдан аввал россиялик машҳур блогер Хасбулла УФС билан шартнома имзолади. Албатта пиарчи сифатида.
Маълумот ўрнида: Хасбик кечанинг асосий жангида Махачев бурчагидан уни қўллаб қувватлади.

Жавоҳир
Мусурманов.

МАВЗУГА ОИД

FUTBOL ВА MESSI ENDI ORA OCHIQ

admin

ДАВРАЛАРДА ЎЙНАСИН ОНАМ

admin

БИРИНЧИЛИКДА БИРИНЧИЛАРДАН

admin

ХАЛҚАРО ЧЕМПИОНАТДА – ШАҲРИМИЗ ҚИЗЛАРИ

admin