ОКМК АЖ корхонасида авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Марказий таъмирлаш механика заводида комиссиялар таркибий бўлинмалари томонидан текширувлар ўтказилди.Текширувлар жараёнида ёнғин хавфсизлигини олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ёнғиндан огоҳлантирувчи ташвиқотлар ҳамда сизиб чиққан заҳарли газлардан хабар берувчи газ аниқлагич ускуналари созлиги, аварияли вазиятлар вужудга келганда ишчидан бошлаб то раҳбаргача ҳодиса ҳақида хабарнинг етказилиши тартиби, маълумотлар алмашинуви, ишчи-ходимларнинг ҳаракатлар кетма-кетлиги ва вазифалари тушунтирилди. Автомобилларни ва махсус техникаларни таъмирлаш цехи бошлиғи ўринбосари Обиджон Абдуллаев олдинда совуқ кунлар келишини айтиб, ишчи-ходимларга яратилган барча қулайликларни таъмирчи ва чилангарларни исиниш хоналари мавжудлигини ва аниқланган камчиликларнинг барчасини текширув давомида бажарилганлигини кўрсатди.
Муаттар Ҳамидова,
ОЁХТТЭБ инспектори.