Image default
Жамият

ФУҚАРОЛАР МУАММОСИНИ АЙТИБ НЕГА МАҲАЛЛАГА БОРМАЙ, ҲОКИМИЯТГА ЧИҚАДИ?

Бундан беш йил муқаддам халқни қийнаётган турли муаммолар, қийинчилик ва тўсиқларнинг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита мурожаат қилиш кўпчилик учун тарихий ҳодиса бўлган бўлса, бугунги кунда Халқ қабулхоналари том маънода халқ овозини, жамоатчилик фикрини ифода этадиган тузилмага айланди.
Аксарият фуқаролар оилавий шароитидан хабар олмаётганидан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритиш ва чиқариш, уй-жой билан таъминлаш, болаларига 2-14 ёшгача бўлган нафақа пуллари тайинлаш каби ва бошқа турли ижтимоий-иқтисодий масалалардан нега норози?
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳоли хонадонлари оилавий шароитларини ўрганиш, ҳолидан хабар олиш маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосарларининг вазифаларига киради. Аммо аниқланган муаммоларнинг барчаси ҳам маҳалла фуқаролар йиғини ваколати доирасида ҳал этилмаслиги, баъзилари туман, вилоят ва республика миқёсида ҳал этилиши, тегишли дастурларга киритилиши лозимлиги сабабли, кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши муддат талаб этади.
Жорий йилда аҳолининг йиғилиб қолган муаммоларини ўрганиш, саволларига жавоб бериш ва ҳал этилмай келаётган масалаларнинг ижобий ечимини топиш мақсадида шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан сектор раҳбарлари билан келишилган ҳолда ҳудудларда фуқаролар билан оммавий қабуллар ва ёшлар билан учрашув ҳамда қабуллар режа-графиги ишлаб чиқилди. Бу ҳақда маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳам маълум қилинди. Демакки, барча масалалар аввало, маҳаллалар орқали ечим топмоғи керак. Бежизга давлатимиз томонидан «маҳаллабай» тизими яратилгани йўқ. Чунки ислоҳотлар энг қуйи бўғиндан бошланади.
Шаҳримиз аҳолиси ўзи яшаётган ҳудудда ўтказиладиган қабул ва учрашувлар вақти ҳамда манзили тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумот олиши ва қабулларда ўзларини қизиқтирган барча масалаларда мурожаат қилишлари мумкин.

Г.Балтаева,
шаҳар Халқ қабулхонаси
етакчи мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ

admin

ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ МАЖБУРИЯТИ

admin

Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар

admin

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ҒОЛИБЛАРИ УЧУН МАБЛАҒ ҚАЧОН АЖРАТИЛАДИ?

admin