Image default
Таълим

ҚАНДАЙ КИТОБЛАР БИЗНИ ЮКСАЛТИРАДИ?

Китоб мутолааси кўнгил хоҳиши билан боғлиқ машғулот. Албатта, ҳеч ким бировни китоб ўқишга мажбурлай олмайди. Аксинча, мутолаага даъват этиши мумкин холос.
Китоб ўқимаган одам яшай олмайди деган гап йўқ, аммо яшашда ҳам яшаш бор-да! Китоблар инсонга ўзликни, дунёни англаш, ҳаёт мазмунини тушуниш имконини беради. Бадиий адабиётсиз фикрий теранликка эришиб бўлмайди. Кўпчилик китоб ўқишни билмайди ва кўп кишилар нима учун ўқиётганини тузукроқ тушунмайдилар. Баъзилар буни ўқимишли бўлишнинг қийин бироқ ягона йўли деб билади. Улар учун ҳар қандай китоб кишини “ўқимишли» қилади. Бошқа бировлар учун эса ўқиш –дам олиш, шунчаки вақт ўтказиш ва уларга нимани ўқиш барибир, зерикарли бўлмаса бас. Инсоният тарихи давомида кўплаб китоблар ёзилган. Сиз нимани ўқиш керак ва нимани ўқимасликни қандай танлайсиз? Аввал қайси китобни ўқишингиз керак ва қайси бирини ўқимаслигингиз кераклигини-чи?
Қуйидаги маслаҳатларимиз сиз учун:

  1. Китоблар рўйхатини тузинг. Ҳаётнинг турли соҳаларидаги мақсадларингизга яқинлашиш учун қадай китоблар ўқишингиз кераклигини аниқланг. Ихтисосликлар бўйича сараланг. Энг яхшиларини танлаб, диққат билан ўқинг. Генри Торо айтганидек “Аввал яхши китобларни ўқинг, акс ҳолда уларни умуман ўқий олмайсиз.”
    Агар сиз вақтни қандай бошқаришни ўрганмоқчи бўлсангиз, вақтни бошқариш бўйича китобларни ўқинг, агар сиз психологияга қизиқсангиз, психологияга оид китобларни ўқинг. Сиз учун муҳим бўлмаган мавзуларда ўқишдан бош тортинг. Дунёқарашингизни кенгайтириб, янги нарсалари синаб кўришингиз керак, лекин сиз ўқишни хоҳлаган ҳамма китобни ҳеч қачон ўқий олмайсиз. Шунинг учун сиз устуворларини танланг.
  2. Мақсад билан ўқинг. Кўплаб одамлар сингари, мақсадсиз ўқиманг. Муаммони ҳал қилиш учун ўқинг ёки саволингизга жавоб беринг. Агар сиз энг мувафаққиятли одамларнинг хусусиятлари ва шахсиятларини ўрганмоқчи бўлсангиз ва камроқ субъектив фикрга эга бўлишни хоҳласангиз, уларнинг таржимаи ҳолини ўқиб чиқишигизни маслаҳат берамиз.

Д.Гафурова,
шаҳар ахборот-кутубхона маркази бўлим хизмат раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

МИЛЛИЙЛИКДАН МИЛЛИЙ РУҲГАЧА

admin

КЕЛАЖАК УЧУН ЯНА БИР ҚАДАМ

admin

КИТОБ-ИЛМ САРЧАШМАСИ

admin

ИЛМ-ФАНТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

admin