Image default
101 хабари

ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛСАНГИЗ, ГАЗ ҲАЁТИНГИЗГА ФАҚАТ ФАРОВОНЛИК ОЛИБ КЕЛАДИ

Инсонга ҳаёт аталмиш буюк неъмат фақат бир марта берилади ва ўзи учун қулай турмуш шароитини яратиш мақсадида барча ресурслардан фойдаланади. Айниқса, ҳозирда ҳаётимизни табиий газсиз тасаввур эта олмаймиз. Аммо биз учун мўъжиза бўлган газдан фойдаланиш ўз навбатида биздан катта эътибор ва ҳушёрлик талаб этади.

Жойларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш жараёнида аҳоли томонидан газдан фойдаланишда газдан турмушда фойдаланиш қоидалари талаблари бузилишига йўл қўйилаётганлиги аниқланмоқда.
Дудбурони носоз газ жиҳозларидан фойдаланишда унинг ўтхонасида тортиш кучи йўқолиб, ҳаво кириши камайиши, газнинг чала ёниши содир бўлади. Оқибатда ис гази ажралиб чиқади. Табиий газнинг ҳаво билан тўлиқ алмашмасдан ёниши оқибатида ҳам газ чала ёна бошлайди. Натижада ис гази ҳосил бўлади. Чунки 1м3 табиий газнинг тўлиқ ёниши учун 10м3 ҳаво билан алмашиб ёниши керак. Ис газининг хоналарда тўпланиб қолишининг олдини олиш учун, аввалом бор, иситиш газ жиҳозларининг дудбуронларини мутахассислар томонидан хавфсизлик қоидалари талаблари асосида монтаж қилинишига қатъий риоя қилиш, куз-қиш мавсуми олдидан ишламай турган иситиш приборларини мутахассис кўригидан ўтказиш зарур.
Шунингдек, газ жиҳозларини ёқишдан олдин дудбуронларининг тортишиш кучи мавжудлигини текшириб кўринг. Махсус сертификатга эга бўлмаган қўлбола тайёрланган газ жиҳозларидан фойдаланманг. Форточкалар (фрамугалар), жалюзали пардалар, шамоллатиш каналлари, ошхона эшиклари остидаги тирқишлар ёпиқлигида, шамоллатиш каналларида тортиш кучи бўлмаган ҳолларда газдан фойдаланманг.
Агар газ сизиб чиқиш ҳолатларини сезсангиз 104, 870-61-4-27-16 ҳамда 870-61-5-08-72 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

Р.Абдирашидова,
ММК ва ТХ етакчи муҳандиси.

МАВЗУГА ОИД

Хавфсизлик – текширувчи учун эмас

admin

ХОДИМЛАР ЎҚИТИЛМОҚДА

admin

«ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ»ДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА?

admin

Технологик жараёнда хавфли портлашлар

admin