Image default
Жамият

ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ АГАР ГЎЗАЛ БЎЛСА…

Аслида гигиена нафақат сартарошхона ходимларига, биринчи навбатда уларга иши тушадиган ҳар бир мижозга ҳам керак. Агар сартарошхоналар қуйида бериладиган қоида ва талабларга жавоб бермаса, унда аҳоли у ернинг хизматидан фойдаланмаслиги лозим. Чунки бу нарсалар саломатлигимиз билан боғлиқ.
Биринчи галда сартарошхона хоналарининг етарлилиги ва майдонлари, хоналарнинг баландлиги, косметологик, маникюр ва педикюр кабинетларининг сартарошхоналарда жойлашиши, жиҳозланиши ҳамда талабга жавоб бериши, уларнинг алоҳидаланганлиги иш жойларининг ювувчи ҳамда зарарсизлантирувчи моддаларга чидамли бўлган мебеллар билан жиҳозланганлигига эътибор қаратиш лозим.
Қирқилган сочларни йиғиш учун алоҳида герметик идиш сақланадиган хонанинг, марказлаштирилган совуқ ва иссиқ сув тизимининг ва марказий оқова сув тизимининг, иситиш, вентиляция тизими мавжуд бўлиши даркор.

Соч олиш, маникюр, педикюр ва косметика хоналаридаги ҳар бир иш ўринларида ишлатилган инструментлар ювилиши, стерилизация ҳамда дезинфекция қилиниши керак.
Шунингдек, сартарошлар ишлаш зали, маникюр, педикюр ва косметика хоналарига табиий ёруғликнинг тушиши, сунъий ёритилганликни, микроиқлимни талабга мос бўлиши; сартарошхоналарда соч қирқиш, маникюр, педикюр ва косметик хоналарда инструментлар, тоза салфетка, сочиқлар етарли миқдорда таъминланган бўлиши керак.
Сартарошхоналарда намли тозалаш ишларини кунига 2 марта, ҳафтада бир маротаба мукаммал тозалаш ишларини ўтказиш шарт.
Сартарошхона ходимлари ишга киришдан олдин ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиши лозим.
Сартарошхона ходимлари иш учун махсус кийим, бош кийими, мижозга хизмат кўрсатишдан олдин ва кейин қўлларини совун билан ювиш, косметология хонасида қўл териси учун антисептик ишлатилиши, соч бўяшда резинали қўлқоплардан фойдаланишга амал қилиши керак. Қирқилган сочлар ҳар бир кресло атрофидан махсус идиш ёрдамида йиғиб олиниши ва бир марталик полиэтилин чиқинди йиғиш қопларига солиниб, ўрнатилган тартибда утилизация қилиниши даркор.

Ш.Дониёров,
шаҳар СЭО ва ЖСБ СБ мудири.

МАВЗУГА ОИД

«Ватан тараққиётига ҳисса қўшаман»

admin

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС!

admin

ДЕПУТАТЛАРНИНГ “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ АСОСЛАРИ ЯРАТИЛДИ

admin

ОКМКГА «FITCH RATINGS» ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН

admin