Image default
Биласизми?

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ 5 ЙИЛ ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШЛАРИ МУМКИН

Унга кўра, ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари – махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил бўлган тақдирда охирги иш жойидан қатъи назар, белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қонунга мувофиқ, ўгай ота ва ўгай онанинг вафот этган ўгай ўғилни (қизни) тарбиялаганлиги ёки боққанлигини аниқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача белгиланади. Бунда уларнинг пенсиясига устама тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Шаҳар пенсия таъминоти бўлими

МАВЗУГА ОИД

Ватан ҳимояси — шарафли бурч

admin

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАР ЕРТЎЛАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

admin

Савол беринг, жавоб берамиз

admin

БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ КИМЛАРГА БЕРИЛДИ?

admin