Image default
Адлия саҳифаси

УЙ-ЖОЙ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ БИР ТОМОНЛАМА ЎЗГАРТИРИЛИШИ МУМКИНМИ?

Бугунги кунда айрим фуқаролар томонидан уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолати кузатилаётгани юзасидан ҳуқуқий тушунтириш сўраган мазмундаги мурожаатлар келиб тушмоқда.

Уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилишига сабаб бўлиши ҳамда квартираларни ижарага беришнинг айрим муҳим ҳуқуқий асослари тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз.

  1. Квартирани ижарага бериш бўйича шартнома шакли
    Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.
    Бунда шартнома солиқ органларида давлат ҳисобига қўйилиши керак.
    Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади.
    Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.
    Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
  2. Ижара шартномасининг муддати
    Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.
    Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.
    Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
  3. Ижара учун тўланадиган ҳақ
    Ижара ҳақи миқдори ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.
    Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
    Ижара пули шартномада кўрсатилган муддатларда тўланиши керак.
  4. Шартномани бекор қилиш
    Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.
    Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади.
    Бу асослар жумласига қуйидагилар киради:
    ижара пули олти ой ёки қисқа ижарада эса шартномадаги муддатдан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
    *уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
    *уй-жойдан ғайриқонуний мақсадлар учун фойдаланилган бўлса.
    Ижарага олувчи уй-жойдан бошқа мақсадда фойдаланса ёки қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузса, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириши мумкин.
    Ижарага олувчи огоҳлантириш олганлардан кейин ҳам қоидабузарликларни давом эттирса, ижарага берувчи шартномани суд тартибида бекор қилишга ҳақли.
    Юқоридагиларга кўра, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

    Соли Ҳакимов.
    Оҳангарон шаҳар адлия бўлими ЮХКМ
    бўлим бошлиғи, 1-даражали юрист.

    МАВЗУГА ОИД

    “ХАБЕАС КОРПУС” ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ“ХАБЕАС КОРПУС”

    admin

    ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯДА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ, ПЕНСИЯ, НАФАҚА, ИШ ҲАҚИ ТИЗИМИ

    admin

    «РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ

    admin

    СУБСИДИЯ КИМЛАРГА ВА ҚАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

    admin