Image default
Жиноят ва жазо

ФИРИБГАР СОТУВЧИ

Пул ҳаётда яшаш учун зарур, лекин мана бир парча қоғоз қанча инсонлар ҳаётига дахл ҳам қилади. 1993 йил Навоий вилоятида туғилган, С.Х. Сергели тумани, 7-даҳасида вақтинча яшаб келиб, ўзгалар мулкини ўзлаштириш орқали даромад қилиб келган. Яъни С.Х. ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида таниши 1986 йилда туғилган Х.Б.дан турли хилдаги гиламларини сотиб беришни таклиф қилиб, унинг Самарқанд шаҳар, У.Жўракулов кўчасида жойлашган гилам дўконидан гилам маҳсулотларини бир ҳафта муддат ичида сотиб, пулини беришини ваъда қилди. 2021 йил июль ойидан 2022 йилнинг март ойига қадар бўлган вақт оралиғида доимий равишда турли хилдаги гилам маҳсулотларини Тошкент вилояти Зангиота тумани, Бек-барака савдо мажмуасига туташ ҳудудлардаги ва атрофидаги ижарага олиб фойдаланилувчи гилам дўконларида сотиб, гилам сотувидан тушган пулларни турли вақтларда турли миқдорларда бериб келиш билан ишончига кириб, гиламларнинг сотувидан тушган пулларнинг 594 млн. 316 минг 954 сўм 292 тийинга тенг миқдоридаги бир қисмини бермасдан, фирибгарлик жиноятини содир этган. Жабрланувчи аниқлаган камомадлар бўйича 2022 йил 15 мартда 250.000.000 сўм ва 2022 йил 17 мартда 30.132,2 АҚШ доллари миқдорида қарзи борлиги ҳақида тилхатлар ёзиб берган.
С.Х. ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, гиламлар сотувидан тушган пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, Х.Б.га қайтариб беришдан бўйин товлаб келган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

С.Абдуваитов,
Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги
Тергов бошқармаси терговчиси, катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

БИР ШИША АРОҚНИНГ ЖАЗОСИ ҚАМОҚ

admin

“КЕТМОНИ УЧМАЙДИ”ГАН ЎҒРИЛАР

admin

ОЛИНМАЙ ҚОЛГАН МАОШ УЧУН ЖОҲИЛЛИК

admin

КАФЕДАГИ МУШТЛАШУВ

admin