Image default
Саломатлик

ЎТ ТОШ КАСАЛЛИГИ НИМА?

Ўт қопи-кичик нок шаклидаги ичи бўш аъзо. У жигар остида жойлашган ва ичида ўт суюқлиги бўлади. Ўт суюқлиги-жигар ишлаб чиқарадиган суюқлик, унинг вазифаси овқат таркибидаги ёғни эритиш ва овқатни ичакдаги ҳаракатини активлаштириш. Ўт қопининг вазифаси ўт суюқлигини йиғиш концентрациялаш ва уни 12 бармоқ ичакка ўтказиб бериш. Бир суткада 2 литр атрофида ўт суюқлиги ишлаб чиқарилади. Ўт қопининг кўп учрайдиган касалликларидан бири ўт тош касаллиги — инсон ўт қопидаги тошни деярли сезмайди, аммо у ҳаракатланиб ўт йўлига тиқилиб қолса, жуда кучли оғриқ бўлади. Ўт қопининг деворида мушак тўқима мавжуд бўлиб, улар қисқарганда ўт ичакка ҳаракатланади. Шу мушаклар фаолияти бузилганда юқоридаги касаллик вужудга келади. Ўт тош касаллиги бирмунча кенг тарқалган касалликлар жумласига киради ва ёши 40дан ошган одамларда кўпроқ учрайди. Аёллар эркакларга нисбатан анча кўп касалланади. Ўт тош ҳосил бўлиши бир-бирига маҳкам алоқадор бўлган ҳар-хил омилларига боғлиқ мураккаб жараёндир.
Ўт пуфаги касаллигининг ривожланишида генетик омил билан бир қаторда овқатланиш ҳам муҳим роль ўйнайди.
Тиббиётда ўт тош касаллигини даволашнинг бир неча усуллари мавжуд.
Медикаментоз литолиз-дори препаратлари ёрдамида эритиш.
Масофадан юбориладиган ультратовушли литотрипция лазер ёрдамида тошни майдалаб тушириш.
Кимёвий литолиз усули, лапароскопик ёки эндоскопик усулда ўт қопини олиб ташлаш, соҳани кесиб, ўтни олиб ташлашга асосланган очиқ жарроҳлик усули ўт тошини даволашда касалликнинг илк босқичида, яъни ўт шиллиғи қуюқлашиб, тош ҳосил бўлишига мойиллик ошганда ўтни суюлтирадиган дори-дармонлар, минерал сув ичиш, кўпроқ ҳаракат қилиш тавсия қилинади. Медикаментоз усулда даволаш ўт тошларини махсус дори препаратлар ёрдамида эритиб туширишга асосланади. У ўт қопида қум ёки майда тошчалар бўлганда қўлланади. Экстрокорпорал зарбли тўлқинли литотрипция усулида ўт қопидаги 3 см гача бўлган холестеринли тошларни ультратовуш тўлқни ёрдамида оғриқсиз майдалаб туширилади. Лазер ёрдамида даволашда қорин соҳасидаги кичик тешик орқали лазер нури юбоилади ва тошлар майдаланди. Амалиёт узоғи билан 20 дақиқа давом этади.
Профилактикаси
Ўт тош касаллигининг профилактикасида ўтнинг оқиб чиқиб туриши ва моддалар алмашинувининг бузилишига тўсқинлик қиладиган чора-тадбирлар катта аҳамиятга эга. Тўғри овқатланиш, семиришга қарши кураш, физкультура билан мунтазам шуғулланиш ана шундай чора тадбирлар жумласига киради. Парҳез сақлаб, меъёрида жисмоний машқлар қилиб юрса, ўтдаги тош безовта қилмайди. Тош каттароқ бўлганда, ўнг қовурға остида оғриқ сезилса, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда оғриқ қолдирувчи дорилар ичган маъқул. Агар оғриқ 4-6 соат ичида ҳам тўхтамаса, жарроҳга мурожаат қилиш даркор.

Хулкар Ахмедова,
шифокор

МАВЗУГА ОИД

АФСУС-НАДОМАТ САЛОМАТЛИКНИ ҚАЙТАРИБ БЕРАДИМИ?

admin

ЛЕЙШМАНИОЗ қандай касаллик?

admin

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН САҚЛАНИНГ!

admin

Коронавирусга қарши бустер доза билан эмлаш

admin