Image default
Жамият

ҚУРИЛИШЛАР ҚУСУРСИЗМИ?

Шаҳримизда бугун кўп қаватли уйлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Саноат шаҳримиздаги бу ўсишлар бошқа бир талаблар, яъни ижтимоий обеъктлар қурилиши ҳамда тадбиркорлик йўналишида аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб бошқа ресурслар ортиши ва ривожланишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Шаҳримиз ҳудудининг ер майдони 2020 йил 1 январь ҳолатига 10 790 гектарни ташкил этиб, айни кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 25 июндаги қарорига асосан Пискент туманидан 3564.6 гектар, Оҳангарон туманидан 102.5 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳрига ўтиб, майдонимиз кенгайган. Ўз навбатида Олмалиқ шаҳридан Пискент туманига 23,1 гектар ер майдони ўтган. (Бундан ташқари Тожикистон Республикаси ҳудудида Олмалиқ шаҳрининг 999 гектар ер майдони мавжуд).

Бугунги кун ҳолатига Олмалиқ шаҳрининг умумий ер майдони 14 434 гектарни ташкил этади.
Шаҳар ҳудудида жами 40 485 та кўчмас мулк объекти мавжуд. Улардан турар жойлар 11 807 та (1 155 та Пискент туманидан ўтган), нотурар жойлар 3251 та (97 та Пискент туманидан ўтган), квартиралар 24781 та ва дала ҳовлилари 646 тани ташкил этади.
Маълумки, бугунги кунда шаҳримизда кўплаб янги қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва массивлар мавжуд.
Олмалиқ шаҳрида янги тартиб доирасида «Agromir buildings» МЧЖ томонидан 2.4 гектар ер майдонида 8 та 16 қаватли 768 хонадондан иборат уй-жойлар қурилиши якунланмоқда. Бугунги кунда ишларни топшириш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. «Янги Ўзбекистон» массивининг қурилиши бўйича 2022-2026 йиллар оралиғида Олмалиқ шаҳар Ислом Каримов ва Абдулла Қаҳҳор маҳаллалари ҳудудидаги жами 59,1 гектар ер майдонида (И.Каримов МФЙда 21,1 Г ва А.Қаҳҳор МФЙда 38 Г) икки босқичда «Янги Ўзбекистон» массиви барпо этилиши натижасида барча ижтимоий ва муҳандислик-коммуникацияларга эга бўлган жами 6180 та хонадонга эга бўлган 78 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.
Шундан 23 та 9 қават, 21 та 12 қават ва 34 та 16 қаватли уйлар қурилади. Ҳудуднинг қурилиш ости майдони — 73 939 м2, пиёда йўлаклари — 56 300 м2, болалар майдончаси — 56 529 м2, воркаут майдончалари — 29 568 м2, майдончалар (нотурар ҳовлиси) — 49 596 м2, яшил ҳудудлар — 158 847 м2, автотураргоҳ майдони — 48 590 м2 ҳамда автомобиль йўллари — 117 519 м2ни ташкил этади.
Биринчи босқичда биттадан 1680 ўринли мактаб, 360 ўринли МТТ, IT маркази ва кутубхона, оилавий поликлиника, маҳалла маркази ва 9 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши белгиланган.
Ўз навбатида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан ижтимоий объектлар қурилиши учун ер майдонлари таклифи (дислокацияси) ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда амалга оширилган ишларга тўхталадиган бўлсак, 180 хонадондан иборат 5 та 9 қаватли уйларнинг қурилиши «Layt nyu fyuche» ва «Orient аvto universal» МЧЖлар томонидан олиб борилмоқда.

«Янги Олмалиқ» мастер плани бўйича «ToshBosh PlanLITI» ДУК томонидан ишлаб чиқилган «Янги Олмалиқ» мастерпланига асосан массив Пискент туманидан Олмалиқ шаҳар ҳудуди таркибига ўтган Намуна МФЙ ҳудудининг 640 гектар ер майдонида жойлаштирилиб, 95 минг аҳолига мўлжалланган 345 та кўп қаватли уйлар, жам 9500 ўринли 16 та мактабгача таълим ташкилотлари, 16 625 ўринли 10 та умумтаълим мактаблари қурилиши режалаштирилмоқда. Шундан кўп қаватли уйлар:
7 қаватли уйлар 32 та, аҳоли сони 18855 нафар, майдони 1 18600 м2; 9 қавали уйлар 156 та, аҳоли сони 28570 нафар, майдони 733.3 м2; 12 қавали уйлар 92 та, аҳоли сони 24615 нафар, майдони 800.6 м2; 16 қавали уйлар 65 та, аҳоли сони 22960 нафар, майдони 769.6 м2.
Шудан қурилмалар ҳудуди 232.830 м2, яшил ҳудудлар 202 гектар, Турар-жой ҳудуди 1 850 000 м2, маъмурий ва хизмат кўрсатиш 73.85 геетар, йўллар 34.7 кмни ташкил этади.
Бундан ташқари «Олмалиқ КМК» АЖга 8 та 16 қават, 768 хонадондан иборат 4.3.1 ва 4.5 типли хизмат уйларини қурилиши учун Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2021 йил 29 июндаги 253-сонли қарори билан шаҳарнинг «Увайсий» МФЙ. Мирзо Улуғбек кўчаси 19-сонли умумтаълим мактаби ёнидан 2,4 гектар ер майдони ажратилган. Аммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан, шаҳар (туман) ҳокимликларининг ер майдонларини ажратиш, бириктириш ва бошқа шу каби ваколатлари бекор қилинган.
Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  4 июндаги «Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 355-сонли қарорига асосан ўтказилган танлов комиссиясининг тендер савдолари якуни билан «Agro mir building» МЧЖ қурилиш ташкилоти «Увайсий» МФЙ, М.Улуғбек кўчаси 19-сонли умумтаълим мактаби ёонидан 2,4 гектар ер майдонига 8 та 16 қаватли уйларни қуриш учун ғолиб деб топилди. Ҳозирда мазкур уйларнинг қурилиши якунланмоқда.
Шаҳримизда қурилган қурилажак иншоотлар шаҳар ривожига таъсири жуда катта.

Р.Мазифаров,
шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТДА

admin

“ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДАН АЙЛАНИБ, САКРАБ ЁКИ БУЗИБ ЎТАМАН”

admin

ҚАНЧА АЁЛЛАР ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ИМТИЁЗГА ЭГА БЎЛДИЛАР?

admin

Ҳужжат йўқолса жазоси жаримами ёхуд..?

admin