Image default
Жамият

КАСАБАЧИЛАРНИНГ КАСБ ФАОЛИЯТИ

Хўш, сиз ишлайсизми? Ишлаган жойингиздан бирор марта сиҳатгоҳларга борганмисиз? Касаба уюшмаси томонидан рағбатлантирилганмисиз? Бу саволга давлат ташкилотида ва шаҳримизнинг йирик корхоналари бўлмиш ОКМК АЖ ва “Аммафос-Максам” АЖларда ишлаётганлар ҳа, дея жавоб беришади. Чунки ишлаган инсон борки, ўз ишлаган ташкилоти касаба уюшмасига ўтказаётган пулларининг маълум бир миқдоридан унумли фойдалана билади. Бунда эса албатта Касаба уюшмаларимиз ва уларга кўмакчи бўлаётган инсонларнинг иш фаолияти алоҳида таҳсинга лойиқ.

Айнан кимларни назарда тутаётганимизни фаҳмлагандирсиз. Бу касаба уюшмаси қўмита раисларига чин маънода ёрдамчи, ишчи-ходимларнинг эса ишончи бўлган профком ёрдамчилари, яъни ташаббускор, ўз сўзига эга ва талабчан инсонлардир.
Маълумки, шаҳримизда фаолият олиб бораётган 5 та йирик Касаба уюшмалари бугун минглаб ҳамшаҳарларимизнинг ижтимоий ҳимоячисига айланиб улгуришган.

“Интизомий жазолар қўлланилмайди”

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар бўлинмаси кенгаши таркибида жами 46 та ташкилот ва 46 та Касаба уюшмаси қўмитаси раислари фаолият юритишади. Касаба уюшмага тавсия қилинган номзодларга асосан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш вазифаси юкланади. Лекин қоғозбозлик қилишмайди, чунки жамоатчилик асосида ишлаб, жамоа учун ишига жиддий муносабатда бўлиши керак. Ойлик маош тўланмасада, ўз ишларига совуққонлик билан қарайдиганлар кам, ишига масъулиятсиз касаба уюшмаси қўмитаси раисларига интизомий жазолар қўлланилмайди, иш берувчининг ташаббуси билан ҳам ишдан бўшатилиши мумкин эмас.
46 нафар раисларнинг ҳаммалари яхши, лекин 80-ИМИ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Мадиёр Махсудов уларнинг орасида энг масъулиятли ва ташаббускори. Иш бўйича умумий стажи 22 йил, Касаба уюшма қўмитаси раиси бўлиб 8 йилдан бери ишлаб келмоқда.

Бобомурод Мусаев,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси.

5 йилликдаги “5”чилар

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 5та даволаш профилактика муассасаси(ДПМ) юридик мақомига эга. Барча ДПМларда касаба уюшмаси ташкилотчиси ДПМ ходимлари томонидан 5 йиллик муддатга сайланади. Олмалиқ шаҳар марказий шифохонада С.Субанов, Туғруқ комплексида Р.Арсланова, ОШОПда М.Абдуллаева, Болалар шифохонасида З.Рашидова, юқумли касалликлар бўлимида К.Фахрутдинова, КТМПда Ш.Шоматовалар касаба уюшма қўмитаси аъзоларидир. Буларнинг барчалари жуда фаол ва ҳатто ҳисобот ҳам топширишади. Улар ўз ишидан озод этилмаган ҳолда ишлашади ва фаоллари касаба уюшма қўмита маблағидан рағбатлантирилади. Шунингдек, барча тиббиёт ходимлари сингари ҳамма имтиёзга эгадирлар. Айни пайтда шаҳримиз Тиббиёт бирлашмаси негизидаги тиббий муассасаларда 223 нафар олий маълумотли шифокор, 1442 нафар ўрта-махсус маълумотга эга тиббий ходим ҳамда 730 нафар кичик тиббий ходим фаолият юритиб, барчаси касаба уюшмаси аъзоларидир.
Касаба уюшмаси раислари асосан тиббиёт ходимларни ижтимоий ҳимоя масалалари билан шуғулланишади. Айниқса, Сайфиддин Субанов бир неча йиллик тажрибага эга бўлиш билан бирга, нафақат тиббиёт бирлашмасида, балки шаҳарда ҳам ўз ҳурматига эга бўлган инсонлардан. Ўз сўзини айта оладиган жонкуяр шифокордир. Энг яхши касаба уюшма раиси ҳамдир.

Улуғбек Имомбердиев,
шаҳар Тиббиёт бирлашмаси
Касаба уюшма қўмитаси раиси.

Тадбиркорлар уюшмаси, уларда кимлар бор?

Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши тасарруфида 46 та аъзо ташкилот, 1869 та аъзо ҳамда 10 та касаба уюшмаси қўмитаси раиси мавжуд. Хусусан, “Савдо” МЧЖ (КУҚ раиси Э.Ким), “Сувоқова” бўлими (КУҚ раиси Н.Ботирова), “Иссиқлик манбаи” МЧЖ (КУҚ раиси Э.Айнақулов) “Ободонлаштириш” бошқармаси ДК (КУҚ раиси Д.Кузиева) “Автоучкомбинат” МЧЖ (КУҚ раиси О.Иномов) “Олмалиқ металгроуп индастриз” МЧЖ (КУҚ раиси М.Маҳмудов, “Ойдин” деҳқон бозори МЧЖ (КУҚ раиси М.Маматқулова), “Сиҳат-саломатлик строй” БСК (КУҚ раиси С.Алишерова, Ветеринария бўлими ДК (КУҚ раиси Н.Нажимова), Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази (КУҚ раиси Ғ.Сайдалиев).
Касаба уюшма раисларимиз ҳеч бири ойлик иш ҳақи олишмаса ҳам, ҳеч қандай имтиёзларсиз ҳам ишларини жуда яхши бажаришади. Қандай маълумот керак бўлса, вақтида топширишади. Вилоятдан бепул Ўзбекистон бўйича саёҳатлар бўлганда фойдаланишади, ҳисоботи борлари ҳам вақтида ҳисоботларини топширишади. Касаба уюшма раисларининг ҳаммалари беминнат, аъло даражада ўз ишларини бажаришади. Ҳаммасидан миннатдорман, шунчалик мени қўллаб турганлари учун.

Саодат Сафарова,
Ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари
касаба уюшмаси Кенгаши раиси.

Раҳбариятга чиқа оладиган вакиллар

“Аммафос-Максам” АЖда Касаба уюшмалари фаолияти корхона раҳбарияти билан ҳамкорликда тўғри йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда бир қатор чора-тадбирлар ижроси амалга оширилиб, муносиб тарзда ишчи-ходимлар рағбатлантирилиб келинмоқда. Бундан ташқари корхона Касаба уюшмаси қўмитаси раисига ёрдамчи сифатида 27 цехком тавсия асосида сайланишган. Айни кунда 2737 нафар аъзоси мавжуд.
Корхонада цехкомларнинг асосий вазифаси Касаба уюшма қўмитасининг цехдаги вакили ҳисобланиб, цехдаги ишчи- ходимларнинг истеъдодларини ва муаммоларини эшитиб, раҳбариятга олиб чиқадиган вакилимиз ҳисобланади. Улар касаба уюшма қўмитасига ҳар ой, ҳар чорак ва йиллик ҳисобот топшириб туради. Асосан жамоатчилик асосида фаолият юритиб, байрамларда рағбатлантирилиб борилади. Цехкомлар орасида энг фаоллари ва ташаббускорлари Феруза Холматова (ТҚМС), Венера Эркабоева(ЭФК-3), Светлана Андрянова (ТМС)лардир.

Анвар Сайиткулов,
«Аммофос-Максам» АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

“Ҳаммаси ишчи-ходимлар учун”

Олмалиқ кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши 40 та бошланғич ташкилот ва 46 464 нафар аъзосига эга бўлган ҳолда меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ҳимоя ва ҳуқуқий тарбия, ёшлар ва хотин-қизлар масалалари, маданият ва маърифат, спорт ва соғломлаштириш, ташкилий-ахборот ҳамда уй-жой масалалари бўйича комиссиялар билан ҳамкорликда диққатга молик ишлар олиб борилмоқда. Қайд этиш керакки, комбинат томонидан бу сингари ижтимоий акцияларнинг изчиллик касб этиши “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоянинг амалий исботини топишида ҳал қилувчи ўрин тутмоқда. Мисол учун, 108 нафар бола парвариши таътилида бўлган оналарга моддий ёрдам берилиши, 847 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган — комбинатда узоқ йиллар давомида меҳнат фаолиятини олиб бориб, нафақага чиққан фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат жамланмалари тақдим этилиши, комбинат корхоналарида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг 5100 нафари Ўзбекистон Республикасининг сўлим гўшаларида жойлашган сиҳатгоҳларга юборилиши, 4627 нафар меҳнаткашлар фарзандларининг болалар дам олиш оромгоҳларидаги хордиқлар шулар жумласидандир.

Цехком — профкомга яқин кўмакчи

Корхонада фаолият олиб борувчи ишчи-ходимларнинг ҳақиқий жонкуярига айланган «цехком»ларнинг ўз раислари томонидан эътироф этилиши уларнинг меҳнатларига берилаётган баҳодир.
Цехком — цех касаба уюшмаси қўмитаси раиси. У худди профком билан бир хил вазифани бажаради дегани. Бугунги кунда Мис бойитиш фабрикаси Касаба уюшмаси қўмитаси 10 та цех касаба уюшмаси қўмиталаридан таркиб топган, яъни 10 та цехком фаолият юритади.
Цехкомликка цехда обрў эътиборга эга бўлган, фаол, шижоаткор ходимлар билан тез тил топиша оладиган инсонлар номзоди қўйилиб, цехнинг умумий йиғилишида сайланади. Номзод цех бошлиғи эмас, кўпчиликни фикри билан сайланади. Касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва цех бошлиғи кўпчиликнинг фикрини билган ҳолда номзодларни цех умумий йиғилишида овозга қўяди. Цехкомларга айнан кўрсатилган бир имтиёз йўқ. Ишчи, цехком ва профком ҳам жамоа шартномасида ёзилган умумий имтиёзлардан фойдаланади. Уларга пул тўланишига келсак, тўланадиган пул жуда оз, цехкомлар маош учун ишлашмайди, ўзида шу ишга қизиқиш бўлмаса бу пул билан уни ушлаб туриб бўлмайди. Сабаби цехкомни иши кўп, югур-югури ҳам.
Цехкомлар ҳар ҳафта душанба куни ҳисобот топширади. Цехком ишчи ходимларни қийнаётган муаммоларни профкомга олиб чиқади. Бирор ишчи оғир бетоб бўлса кўришга боради, аризасини олиб, моддий ёрдамга ҳужжатини профкомга олиб чиқади. Ювиниш хоналарини, санузел, иш тақсимлаш хоналарини, ошхоналарни текширади. Муаммо ва камчиликлар аниқланса, далолатнома тузиб профкомга олиб чиқади. Ушбу маиший бинолар ҳолати, ишчилар билан суҳбатда аниқланган камчиликлар кўрсатилади. Айнан мана шу ишлар юзсидан ҳисоботлар тайёрлашади.
Корхонамизда ҳамма цехкомлар фаол, лекин улардан-да ташаббускори Азимова Мардона Абдурасуловна.

Улуғбек Алимов,
МБФ касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

Тартибли ва талабчан

Марказий таъмирлаш механика заводида 2157 нафар ишчи-ходим ишлайди. Барчаси касаба уюшмаси аъзоси ҳисобланади. Улардан асосий цехлар 6 та бўлиб, ёрдамчи хўжалик 2 та. 8 нафар цех касаба уюшмаси қўмитаси раиси бор.
Асосий цех касаба уюшмаси қўмитаси раисларидан бири Темирчилик, пайвандлаш цехи касаба уюшмаси қўмитаси раиси Клара Убайдуллаева.
К.Убайдуллаева 2018 йилдан буён Темирчилик пайвандлаш цехи касаба уюшмаси қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келмоқда. Клара ушбу цехда Металл буюмлар гуммировкачиси вазифасида ишлайди. Заводдаги фаолияти давомида К.Убайдуллаева ўзини фақат ижобий томондан, яхши ташкилий кўникмаларга эга бўлган малакали мутахассис эканлигини исботлади. Байрамларни ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштирок этади.
У ҳар қандай ишни бажонидил ўз зиммасига олади, буни яхши бажаришга ҳаракат қилади, берилган вазифани ўз вақтида қандай қилиб тўғри тақсимлашни ва бажаришни билади. Ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий амал қилади. Ўз мутахассислиги бўйича кенг қамровли билимга эга.
Масъулиятли меҳнатига қарамай, у касаба уюшма қўмитаси ҳаётида маданий ва оммавий тадбирлар ташкил этишда фаол иштирок этади. Касаба уюшма қўмитаси ҳаётидаги фаолияти учун кўплаб фахрий ёрлиқлар ва мукофотларга сазовор бўлди.

Нодира Артикова,
МТМЗ касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

Саноат темир йўл транспорти бошқармаси Касаба уюшмасида бугунги кунда 11 нафар цехком ва 2900 нафар аъзо мавжуд. Уларнинг ҳар бири ўз ишига масъулиятли ва корхона миқёсида Касаба уюшмаси томонидан ўтказиладиган турли тадбирлар ва танловларда ишчи-ходимлар иштирокини таъминлаш билан бирга уларнинг таклиф ва муаммоларини ҳам раҳбариятга етказишда амалий ёрдам беришади. Шунингдек, ходимлар ижтимоий ҳимоя масалаларида ҳам кераклича ёндашувлар қилишади. Хусусан, 1993 йилдан бери 1-темир йўл цехи машинист йўриқчиси лавозимида ишлаб келаётган, 1-2-3-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони ва меҳнат фахрийси бўлган Атабаев Нурали Холжумановични алоҳида эътироф этиш жоиз. Н.Атабоев 3 йилдан буён энг асосий цехда цехком бўлиб фаолият юритиб келади. Самимий ўз ишига талабчан бўлган бу инсоннинг СТТБ Касаба уюшмасининг бугунги муваффақитяларида ҳиссаси бор дея айта оламиз.

Обид Саркаев,
СТТБ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари.

Эътирофга лойиқ

“Қалмоққир” кон бошқармасида жами 10 участка ва 6 та карьер мавжуд. Бошқарама Касаба уюшмасида жами 16 та цех қўмита раислари фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг орасида “Баракали” карьери омбор мудири, 2010 йилдан буён корхонада, 2019 йил «Ёшлик» 1-карьери ташкил топган кундан бошлаб асосий ишидан ташқари цехком бўлиб ишлаб келаётган Юсупов Садир Джумабоевични алоҳида эътироф этмоқчиман. С.Юсупов Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, бундан ташқари спорт соғломлаштириш табдирларини ўтказишда жуда фаол.

Феруза Маликова
«Қалмоққир» КБ касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари.

Истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармаси Касаба уюшмасида бугунги кунда 5 та цехком, 634 та аъзолар бор. Бошқарманинг энг фаол цехкоми Рўзиева Нигора Тўлкуновна, 1968 йилда таваллуд топган. «Олмалиқ КМК» АЖнинг корхоналарида 17 йилдан буён меҳнат қилиб келмоқда. Кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ем-хашак тайёрлаш бўлимининг Машина трактор паркига 2015 йилда ишга келган. 2015 йилдан буён цех касаба уюшмаси раиси вазифасини ҳам сидқидилдан бажариб келмоқда. Ишчилар билан хушмуомала ва уларнинг энг яқин ёрдамчи-дардкаши. Оилали, 3 нафар фарзандни ўқитиб, уйли-жойли қилиб, жамиятимизга нафи тегадиган инсонлар этиб тарбиялаган.

Шахноза Холбоева,
ИМИЧБ касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

Иссиқлик электр марказида 4 та цех ва 1 та участка бор. Марказда 4 та цехком сайланган ва касаба уюшмаси тасарруфида 8 та комиссия бор. Шулардан профком эътирофи учун номзод сифатида 2022 йил янги сайланган Ташкилий ишлар бўйича раиси, қозон-турбина цех бошлиғи ўринбосари Рахимов Зухриддин Абдуллаевич. 2020 йил шу комиссия аъзоси эди.

Сарвар Каламходжаев,
Иссиклик электр маркази касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати Касаба уюшмаси қўмитасида бугунги кунда 1206 нафар аъзо, 4 нафар цехком ва 4 нафар комиссия аъзоси бор. Уларнинг орасида ташаббускори Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматида иш юритувчи бўлиб ишлаш билан бирга цехком вазифасини ҳам сидқидилдан бажариб келаётган Тешабаева Дилором Абдурахмановнани алоҳида таъкидлаш лозим. 17 йилдан буён цехком бўлиб ишлаш билан бирга ишга ва ўз вазифасига фидокорона ёндашиб келади.

Алломахон Абдуманнонова,
ИҲҚХ касаба уюшмаси раиси ўринбосари.

МАВЗУГА ОИД

ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ПОСБОН

admin

ОКМКГА «FITCH RATINGS» ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН

admin

Ҳужжат йўқолса жазоси жаримами ёхуд..?

admin

ШИКОЯТЛАР АСОСАН ЭЛЕКТР ВА СУВ НОСОЗЛИКЛАРИДАН

admin