9 ноябрь куни С.Оллоёр МФЙда бўлган республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова маҳалла аҳлини қийнаётган масалаларни тинглаб, мулоқотда бўлди.
Хусусан, моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган Г.Шариповага «Саховат ва кўмак» жамғармасидан 1 млн 200 минг сўм маблағ ажратилиши тавсия этилди. К.Рибакова шахсий уй-жой олиш масаласида мурожаат қилган эди. Унга тегишли тартибда субсидия асосида уй олиши мумкинлиги содда тарзда тушунтирилди. Иш бўйича мурожаат қилган З.Нишонованинг масаласини ҳал этиш учун шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига бепул 3 ойлик курсда ўқитилиб, бандлигини таъминлаш топшириғи юклатилди. Мурожаатчилардан бири С.Мирвоҳидованинг ногиронлиги мавжуд фарзандини тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича масъулларга кўрсатма берилди.
Шунингдек, маҳалладаги 9-Б уйни ширкатга бирлаштириб, ширкат раиси сайланишига сўралган кўмак юзасидан ҳам ёрдам берилиши таъкидланди. Сўфи Оллоёр маҳалласидан «Олмалиқсой» МФЙга ўтган мутасаддиларнинг йўқлови моддий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш билан якунланди.