Сизларни ва касаба уюшмаларининг минглаб аъзоларини Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.
Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда касаба уюшмалари фаол иштирок этиб келмоқда. Корхона ва ташкилотларда ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шундай экан ижтимоий адолатга барқарор бўлган ҳамкасбларимни яна бир бора – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва олижаноб ишларингизда янги-янги ютуқлар тилайман.
Мана шундай қувончли кунларингиз кўп бўлсин, хонадонларингиздан ҳеч қачон тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, бахт ва омад аримасин!
