Image default
Жамият

ОКМК ФРАЙБЕРГ КОНЧИЛИК АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТДИ

Олмалиқ кон-металлургия комбинати малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида бир неча йиллардан буён қатор хориж давлатларининг олийгоҳлари билан ҳамкорлик қилиб келади.
Шундай ҳамкорлик алоқалари доирасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатига Германия давлатининг Фрайберг техника университети Кончилик академияси ректори К.Д. Барбкнехт ва Дрезден шаҳри хусусий университети президенти Х.Мюллер-Штайнхагенлар ташриф буюришди.
Ташриф давомида ОКМК раҳбарияти ва германиялик меҳмонлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари юзасидан музокаралар ўтказилди.
Шунингдек, меҳмонларга комбинатда трансформация жараёни, рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.
Ташриф якунида ОКМК ва Фрайберг техника университети Кончилик академияси ўртасида комбинатга малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди.

МАВЗУГА ОИД

“ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК” ҚАНДАЙ ЎТМОҚДА?

admin

VII ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГБИРИНЧИ СЕССИЯСИНИНГ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДААХБОРОТ

admin

“ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ: ҲИМОЯ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ОЛИЙ БУРЧИМИЗ!

admin

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ:ДАРОМАДЛАР РЕЖАСИ 1 МЛРД 244.0 МЛН СЎМГА КЎП БАЖАРИЛДИ

admin