Image default
Жамият

ОРАМИЗДАГИ КЎРИНМАС ҚОТИЛ

XI аср технологиялар ривожланган давр. Сиз уйда туриб Африка ёки Америкадаги шов-шувга сабаб бўлган воқеани тез фурсатда билиб олишингиз мумкин. Албатта бу ҳолат инсонлар учун фойдали ва манфаатли.

Барчамиз ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиларимиз. Ва унда тарқалган хабарларни турлича қабул қиламиз. Интернетда сўнгги вақтларда асосий оғриқли мавзулардан бири бўлган суицид муаммоси, ленталаримизда тез-тез пайдо бўлмоқда.
Фалон вилоятда ёш йигит қимор ортидан ўзини осди. Фалон университет домласи катта қарз сабаб жонига қасд қилди. Тошкентда иш учун келган шахс қимор ортидан ўзини ўлдирди.
Бундай нохуш хабарларни соатлаб давом этиш мумкин.
Хом хаёллар оғушида ширин орзулар қилиб, тез бойиш истагидаги азаматлар бугунги кунда боши берк кўчага кириб қолмоқда. Букмекерлар эса ҳеч қачон ютқазмайди. 2021 йилдаги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекитон ҳудудидан 50 млн. доллардан зиёд пуллар айнан букмекер компаниялар жиғилдонига тушган. Зеро, қимор ўйнаган эмас, ўйнатган доим ютади деб бекорга айтишмаган. Афсус, юртдошларимиз орасида ҳам айрим кимсалар ўз келажагини хафв остига қўйиб, барбод қилмоқда. Телеграм ва бошқа тармоқдаги жарақ — жарақ пул кўтарган шахслар эса улар онгини ёлғон таъсир билан эгаллашда давом этмоқда.
Бугун ойлаб не азобларда топган пулини ютқазган одам зарар қоплаш учун қарз олиши аҳмоқлик. Эртага бирон жойга ўғриликка тушган қиморбоз панжара ортида спорт ўйинларини эмас, яқин ўтмишини таҳлил қилишдан бошқасига ярамайдиган даражага тушади. Катта пул ютқазган инсонларда психологик «авариялар», пул қийматининг йўқолиши, атроф муҳитни ва яқинларни ҳис қила олмаслик даражаси ортади.
Умри хазон бўлаётган қадрдоним, сенда етарлича куч бор бу йўлдан чиқишга. Фарзандларинг ва яқинларинг ризқини бегонага шундоқ бериб юборишни хоҳламайсан-ку тўғрими? Жамият ва юрт учун қадрли инсон бўлиш ўзингнинг қўлингда. Ёлғон ва фалокат йўлини тарк эт. Сендан оиланг ва фарзандларингнинг умиди катта.

Жавоҳир Мусурмонов.

МАВЗУГА ОИД

АГАР ЖЎЖА КУЗДА САНАЛСА…

admin

МИЛЛАТЧИЛИК, СЕПАРАТИЗМ, НАЦИЗМ ГОЯЛАРИГА КАРШИ

admin

Фуқаролик судларига мурожаат қилиш шакллари

admin

Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар

admin