Image default
Жиноят ва жазо

ЯНГАСИНИ РАШК ҚИЛГАН ҚАЙНИ

Турли шов-шувли хабарлар, ғайриоддий ҳодисалар одамларни ҳайратлантирмай қўйди. Айниқса, оилавий низолар, шахсий муносабатлар ҳам кенг оммага очиқ-ойдин айтиладиган замонларга етиб келдик.

Бу сафарги тергов жараёни ҳам оилавий ҳолатлардан бири. Одамни ўйлантирадиган ҳодиса. Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1985 йилда Ўртачирчиқ туманида туғилган Н.Д. соғлиққа қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этгаликда айбланмоқда.
Жумладан, у соат тахминан 00:10 ларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлган ҳолда Ўртачирчиқ туманидаги тиббиёт пунктида қоровуллик навбатчилигини ўтказаётган келинойиси М.Д.нинг олдига борди.
Тиббиёт пункти палатасида М.Д.нинг таниши У.М.ни кўриб, унинг келинойиси билан ишқий муносабатда бўлиш учун келганлигидан рашк қилиб, У.М. билан жанжаллашиб қолди. Н.Д. келинойиси М.Днинг кўз олдида ушбу тиббиёт пункти ошхонасида бўлган ошхона пичоғини қўлига олиб, У.М.ни тан жароҳати етказиш билан қўрқитиб, унинг бош ва юз қисмига ҳамда танасининг турли жойларига кўп маротаба қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб, дўппослади.
Натижада У.М. олган тан жароҳатлари билан Нурафшон шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, РШТЁИМнинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, марҳум У.М.нинг ўлими сабаби – бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия оғир даражали лат еб, бош мияга қон қуйилишидан юз берганлиги ҳамда ушбу тан жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, тирик шахсларда ОҒИР тан жароҳатлари тоифасига кириши кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

С.Абдуваитов,
Тошкент вилояти ИИББ
ҳузуридаги Тергов бошқармаси
терговчиси, капитан.

МАВЗУГА ОИД

ТУЗОҚҚА ТУШМАНГ!

admin

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА – МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ

admin

ЎҒРИЛИКДАН ТУБАНЛИККАЧА ЁХУД 9 ЁШЛИ ЖИЯНИНИ ЗЎРЛАГАН «ТОҒА»

admin

НАФСИГА ҚУЛЛИК — ҚАДРИ БИР ПУЛЛИК

admin