Image default
Жиноят ва жазо

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА – МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ

Мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида Адлия вазирлиги тизимида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг йўлга қўйилиши ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Бу борада, юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг марказларга юбориладиган ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи Е-huquqshunos электрон тизими яратилди, иш юритуви тўлиқ рақамлаштирилиб, қоғозбозликка барҳам берилди.

207 та туман ва шаҳардаги 2 мингдан ортиқ давлат органларида ҳуқуқни бир хил қўллаш амалиёти шаклланди ҳамда аҳолига ва бевосита ижрочиларга қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришнинг янги бўғини яратилди.
Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида Адлия бўлимлари таркибида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг йўлга қўйилиши бугунги кунда ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда.
Хусусан, шаҳримиздаги юридик хизмат кўрсатиш марказларига ҳозирги кунга қадар жами 10 мингдан ортиқ меҳнат муносабатларига оид буйруқ ва шартномалар, хўжалик муносабатларига оид ҳужжатлар ва ташкилотнинг бошқа турдаги идоравий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган. Бу эса ўз навбатида юридик тусдаги ҳужжатларнинг қарийб 70 фоиздан ортиқ қисмини ташкил этади. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Туризм ва маданий мерос бўлими, спортни ривожлантириш бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, Кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга юридик хизмат кўрсатилиши белгиланди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда “Е-huquqshunos” электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида Call-марказ фаолиятини йўлга қўйиш давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларини “Е-huquqshunos” электрон тизимига шартнома асосида улаш босқичма-босқич давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни ушбу тизимга бепул асосда улаш топширилди.

Анвар Анарбаев,
шаҳар ЮХКМ раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

ТАВБАСИГА ТАЯНМАГАН ТОВЛАМАЧИ

admin

ТЕЛЕФОН ЎҒРИСИГА 5 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ

admin

“ҲИМОЯЧИ” УЧУН 3 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ

admin

НАФСГА ҚУЛЛИК ҲАЛОЛЛИКДАН ЧЕКИНТИРАР

admin