Image default
Жамият

ХАЙР-ЭҲСОН ДЕКАДАСИ

Тошкент вилояти ҳамда шаҳар ҳокимлигининг тегишли қарорларига асосан жорий йил 15 ноябрдан 25 ноябрга қадар шаҳарда “Хайр-эҳсон декадаси” ҳамда “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти шаҳар ташкилотининг инсонпарварлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш хайрия ўн кунлиги” эълон қилинди.

Қарорга асосан фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолатларда аҳолига Қизил ярим ой жамияти шаҳар ташкилоти томонидан тўлақонли инсонпарварлик ишларини амалга оширилишини таъминлаш учун ҳомийлар ёрдамини ихтиёрийлик асосида жалб этиш белгиланди.
«Хайр-эҳсон декадаси»ни уюшқоқлик билан ўтказиш, хайрия тадбирлари ва аъзолик маркаларидан тушган маблағлар жамоа розилиги асосида республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизгача миқдорида хайрия маблағларини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти шаҳар ташкилоти ҳисоб рақамига (ҳ/р: 20208000900131217001, MFO 00450, ИНН 201564581) ўтказилиши белгиланди.

Дилфуза Ахмедова,
Қизил ярим ой жамияти Олмалиқ шаҳар бўлими раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

ЎЗБЕКИСТОНДА MOBIL-ID ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

admin

ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ПОСБОН

admin

ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАЛ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ОКМКГА ТАШРИФ БУЮРДИ

admin

УЙ-ЖОЙЛАР КИМЛАР УЧУН БЕРИЛДИ?

admin