Image default
Адлия саҳифаси

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОНЛАЙН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИ?

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматлари масофадан турган ҳолда онлайн фойдаланишни амалга ошириш учун my.gov.uz -Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишлаб чиқилган эди. Бугунги кунда бу порталдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари фаол фойдаланиб келишмоқда.

Табиийки, савол туғилади, сиз бу порталдан қандай фойдалана оласиз? Бунга Олмалиқ шаҳар Адлия бўлими Давлат хизматлар маркази жавоб беради. Яъни аввало, my.gov.uz порталига кириб, ягона идентификация тизимига ўтилади (Id.gov.uz), порталда рўйхатдан ўтганлар эса тақдим этилган шахсий логин ва пароли орқали Ягона порталда авторизациядан ўтишлари мумкин, илк фойдаланувчилар «Рўйхатдан ўтиш» бандини танлаб, ҳавола этилган сўровномани тўлдиришади. Дастлаб, жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР – бу фуқаролик паспортининг қуйи қисмидаги 14 рақам) киритилади, сўнгра паспорт серияси ва рақами, электрон почта манзили, телефон рақами ёзилиб, кодли «СМС олиш» тугмаси босилади, телефон рақамига СМС орқали келган код тегишли майдончага ёзилиб, «Кейинги» жараёнга ўтилади, навбатдаги босқичда Id.egov.uz тизими учун логин ва парол киритилади ҳамда «Рўйхатдан ўтиш» танланади, шундан сўнг Id.egov.uz тизимида рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги хабарнома келади ва у жараён якунланганини англатади.
Эндиликда мурожаатчи my.gov.uz портали орқали шахсий кабинетига кириб, керакли давлат хизматларидан бемалол фойдаланиши мумкин. Ҳозирда ушбу my.gov.uz портали орқали шахсий кабинетга киришни янада осонлаштириш мақсадида mobil-id тизими ишлаб чиқилган бўлиб, бунда сиз Давлат хизматлари марказлари ва нотариал идораларидан ушбу тизимга уланишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, бу mobil-id нинг афзаллиги шундаки, мурожаатчининг мобил телефони орқали давлат хизматларини олиш имкониятини яратади.
Давлат хизматларини онлайн орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзига маъқул вақтда ариза жўната олиши, натижаларини онлайн орқали олиши, давлатимизда онлайн тизимининг ривожланаётганлигидан, бу эса фуқароларнинг давлат идораларида маълумотномалар олишда сансалорликларнинг, коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш учун хизмат қилади.

Қаҳрамон ХалҚузиев,
шаҳар Адлия бўлими
Давлат хизматлари
маркази директори.

МАВЗУГА ОИД

«ОЛТИН» ВА «МЕҲР» ДАФТАРЛАРИ УЛАР ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯДА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ, ПЕНСИЯ, НАФАҚА, ИШ ҲАҚИ ТИЗИМИ

admin

Нима учун фуқаронинг талаби рад этилди?

admin

МАҲАЛЛАЛАР УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК

admin