Ўзбекистон ҳар томонлама ривожланиш йўлида дадил қадамлар билан олдинга силжиётган давлат. Бу йўлда бугунги кунда талайгина ишлар олиб борилмоқда. Спортдан тортиб саноат, қишлоқ хўжалигидан то IT соҳасигача эътибор бериляпти. Шунингдек, биз учун энг муҳим саналмиш таълим соҳасида ҳам ўзгаришлар талайгина.
Бугун кўп нарсалар ўзгармоқда, инсонлар фикри, биз озиқланаётган билим, китоблар, даража…
Олмалиқ шаҳрида фаолият юритувчи 24 та умумтаълим мактабини 2021-2022 ўқув йилида 19 нафар ёш «олтин медал»лар билан тамомлашди. Гарчи суҳбат мобайнида ҳеч қандай имтиёз бермайдиган медал бўлса ҳам ундан катта мотивация олишганини айтишган йигит-қизлар бугунги кунда пойтахтнинг нуфузли университетларида таҳсил олишмоқда. Қуйида сиз уларнинг катта ҳаётга илк қадамлари тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.
Шахзиябону Иброҳимова 19-ИДУМни «олтин медал»га тамомлаб, бугунги кунда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетида таҳсил олмоқда. “Мактабни «олтин медал»га битирганимни эшитган оилам жуда хурсанд бўлишди. Менга нисбатан уларнинг ишонч ҳисси икки баробар ортди. Университетда талаба бўлишимда ҳеч қандай имтиёзлардан фойдаланмаганим эса ўзимдаги ишончни сайқаллади. Бугунги кунда «Таржимонлик назарияси ва амалиёти: инглиз тили соҳаси»да билим олаяпман. Келажакдаги асосий режам чет давлатларда ўқишни давом эттириш.
Тошкент пойтахт бўлгани учун юртимизнинг энг ривожланган ҳудуди, бу ерда одамлар бошқача, фикрлаши, муомала, маҳалла тушунчалари ҳаммаси биздан ўзига яраша фарқ қилади. Ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан ота-онам фахрланадиган инсон бўлишни хоҳлайман. Шунингдек, ўз соҳамнинг етук мутахассиси ҳам».
“Одам ўзгаришни хоҳласа биринчи навбатда ўзидан бошлаши керак, атрофингдаги инсонлар, илмли ўз потенциалига эга одамларми демак сен ҳам ўсасан» дея фикрларини бошлаган
Сарвар Собиржонов ҳам 19-ИДУМни «олтин медал»га тамомлаганлардан. “Бу медални олгач ота-онам ва қариндошларим олдида ўзимга бўлган ишончим ортди. Бугунги кунда Тошкент давлат иқдисодиёт университетида Иқтисодиёт йўналишида таҳсил оляпман. Ҳозирги эришган ютуқларим сабабчиси албатта устозлардир. Келажакда ўз касбимнинг мутахассиси бўлиб, шаҳримиз ривожига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман.”
«Олтин медал» — мактабни аъло баҳоларга битирганимиз учун мукофот. Келажакда бундай тақдирланишни болалар учун янги таърифлари кўпроқ бўлишини хоҳлайман. Сиз бу билан фарзандларингиз, ўсиб келаётган бошқа ёшларга намунали ўрнак бўла оласиз. Уларни билим билан ошно қилишга ундайсиз» — дея ўзининг фикрларини бошлаган
Сайёра Абдумаликова бугунги кунда Тошкент ахборот технологиялари университетида таҳсил олиб келмоқда.
Сайёра «келажак касбини» танлагани, келгусида соҳанинг етакчи мутахассисларидан бўлмоқчи эканлиги ўзига бўлган ишончни кўрсатиб турибди.
Замонавий дунёда ривожланган мамлакат қуришга интиляпмиз. Ва буни юқоридаги қаҳрамонлар билан яратамиз. Мактаблар эса бу режаларнинг муҳим қисмидир. Ўқувчилар мактабда сифатли таълим олишинини биринчи навбатга қўйишимиз керак. Мактаб фақатгина таъмирлаш учун болалардан пул йиғиладиган маскан бўлиб қолмаслиги керак. Ўқитувчилар салоҳияти эса алоҳида мавзу…
Жавоҳир
Мусурмонов.