Image default
Спорт

СЎНГГИ СЎЗ

Барчамиз тўрт йилдан кўпроқ орзиқиб кутган Жаҳон чемпионати Қатарда старт олди. Бу Мундиал биз кўриб ўрганганларимиз ўртасида охиргиси. Яъни, кейинги мусобақада иштирокчилар сони 32 та бўлмайди. Энг эътибор қаратишимиз керак бўлган жиҳат эса 16 йил давомида мухлисларга супер рақобат тақдим эта олган шоввозлар иштироки. Португалиялик Криштиано Роналдо 37 ёшда ва Осиёдаги Мундиал у учун катта эҳтимол охиргиси. Тҳе Гоат Месси эса 35 ни қоралади. Рақамлар шафқатсиз бўлади. Бир неча нуфузли нашрлар Аргентина ва Леони чемпион бўлишини тахмин қилишмоқда. Криш эса кутилмаганда кутилган Чемпионликни ютишга қодир. Бунга Португалия Олтин авлоди кўмаклашишга тайёр. Сўнги сўзни ким айтади? Барчасига декабрда жавоб топамиз. Омад, ўзга сайёраликлар!

Жавоҳир Мусурмонов,
ЎзЖОКУ талабаси.

МАВЗУГА ОИД

МЕССИ ВА РОНАЛДО ЭРТАК ДАВОМ ЭТАДИ

admin

ДАВРАЛАРДА ЎЙНАСИН ОНАМ

admin

FUTBOL ВА MESSI ENDI ORA OCHIQ

admin

OKMK АЪЗОСИ ОСИЁДА ТЕНГСИЗ

admin