Image default
Таълим

ФАН ОЙЛИГИ ФАНТАЗИЯЛАРИ

Маълумки, мактабларда ҳар бир ой учун фанлар тақсимланган бўлиб, айнан мана шу ойда ўша фан ўқитувчилари кўпроқ ўз устиларида ижод қилишади. Айни кунларда республикамиз бўйлаб таълим муассасаларида рус тили фан ойлиги ўтказилмоқда. Шу муносабат билан мактабларда рус тилида турли хил мавзуларда мусобақа, кўрик-танлов, шоу-викториналар ўтказилмоқда.
Хусусан, шаҳримиздаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам «Золотая осень» мавзусида рус тилида 6,7-синфлар иштирокида тадбир ташкиллаштирилди. Унда ўқувчилар рус тилида «Чудная пора осень», «Утро начинается», «Учителя», «Детство» каби қўшиқларни куйлашди. 3-,4-синф ўқувчилари эса куз фасли мафтункорлигини мадҳ этувчи шеърлар ўқишган бўлса, 4-б синф ўқувчилари «Осенний вальс» қўшиғига рақсга тушдилар.
Айниқса, актёрлик маҳоратларини намойиш этган саҳна чиқишлари тадбирни янада жонлантирди.

Гавҳар Камалова,
7-мактабнинг рус тили
фани ўқитувчиси.

МАВЗУГА ОИД

«ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБИГА 100 000 000 СЎМ

admin

ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛДИ

admin

ДЎСТИМ, АБИТУРИЕНТ!

admin

ЎҚИТУВЧИЛАРИМИЗФАХРЛИ КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

admin