Image default
Жиноят ва жазо

ҚАРЗ ҲАҚҚИ ҚАМОҚ БИЛАН ТЎЛАНАДИ

Яхши ниятлар билан йигит билан қиз оила қуришди. Яратган уларга ширин фарзандлар ато этди. Лекин отанинг лоқайдлиги ва яна айрим сабабларга кўра, оила пароканда бўлди. Она икки фарзандни ёлғиз боқишга маҳкум этилди. Бу орада ота ўз оталик вазифасини билиб бажармагани учун қонуний тартибда фарзандлар моддий таъминоти, яъни алимент масаласи ҳам суд орқали ҳал этилди.

Судланувчи К.Каримов(исм-шарифлар ўзгартирилган) фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2014 йил 14 августдаги суд буйруғига асосан ундирувчи З.Каримованинг фойдасига икки фарзанди вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Лекин К.Каримов мазкур алимент пулларини тўламаганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди томонидан 2021 йил 7 июлда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади. Аксинча, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлаш учун суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган 32.910.000 сўм маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ, яъни 36 ой муддат мобайнида тўлашдан қасддан бўйин товлаб келди.
Судда судланувчи К.Каримов айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қарздорлигини тўлаш имконияти мавжуд эмаслиги, келгусида ишлаб тўлаши мумкинлигини баён қилиб, оилавий шароити оғирлигини, қилмишидан пушаймонлигини инобатга олган ҳолда қонуний енгиллик беришни сўради.
Суд К.Каримовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан 9 (тўққиз) ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Судланувчи К.Каримовдан жабрланувчи З.Каримованинг фойдасига 28.910.000 (йигирма саккиз миллион тўққиз юз ўн минг) сўм моддий зарар ундирилиш бўйича суд қарори чиқарилди.

Л.Обидов,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

СЕЛ ТОШҚИНЛАРИ НЕЧА КУН ДАВОМ ЭТАДИ?

admin

ИШЛАБ ТУРИБ “ИШИ”НИ ҚИЛИШ БУ ХИЁНАТ

admin

ТЕЛЕФОН ЎҒРИСИГА 5 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ

admin

ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

admin