“Олмалиқ КМК” АЖ объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлинмаси куз-қиш мавсумида Тошкент вилояти ҳудудида жорий йилнинг 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунига қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилиши муносабати билан биринчи ўн кунлик давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди. ОКМК АЖ объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлинмаси бошлиғи томонидан махсус комиссия тузилиб, комиссия аъзолари ОЁХТТЭБ бошлиғи А.Ахроров, 51-КЁҚҚ бошлиғи А.Собиржонов, ОЁХТТЭБ 51-КЁҚҚ бошлиғи ўринбосари К.Яминовлар иштирокида Мис эритиш заводи, Мис бойитиш фабрикаси, “Қалмоққир” кон бошқармаси, Ижтимоий объектлар бошқармаси, Автомобиль транспорти бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати батафсил текширилиб, текширув бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раисининг хавфсизлик бўйича ўринбосари ҳамда директорлари номига 105 маротаба ахборотномалар тақдим этилди. Ойлик давомида ОЁХТТЭБ инспекторлари томонидан объектларда 88 маротаба ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширувлари ўтказилди. Текширувлар давомида аниқланган бир қатор камчиликлар бўйича 58 нафар ишчи-хизматчиларга нисбатан 13 080 000 сум миқдорида маъмурий чоралар қўлланилди, 164 та жойда носоз электр мослама ва ускуналари 13-банд баёнига асосан ўчирилиб, 13-банд қарори асосида 57 та ёнғин хавфи юқори бўлган жойлар иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. |
Маскан ишчи-хизматчиларини ёнғин ўчириш техникаси, ёнғин техник қуроллари, газ ва тутундан ҳимоя воситалари билан яқиндан таништирилди. Корхона ишчи-хизматчилари билан фавқулодда ҳолатларда кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари иштирокида 122 марта машғулотлар ўтказилиб, 610 та кўнгилли ёнғин ўчириш дружина аъзолари қатнашдилар. “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилиши давомида шаҳар худудида мавжуд 16 та маҳалла йиғинларида маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, 17 та шахсий аҳоли турар уй-жойлари, 16 та кўп қаватли уйлар ва уларда жойлашган 241 та хонадонлар ёнғинга қарши ҳолати ҳамда корхона ҳудудида мавжуд 209 та ер ости суволгичларининг қайта текшириб чиқилди. |
Юлдуз Сайдалиева, ОКМК” АЖ ОЁХТТЭБ Инспектори. |