Image default
Жамият

Олмалиқ шаҳар фуқаролар ташаббуси жамғармаси бўйича 2022 йил 2 мавсумда ғолиб бўлганлар хамда унга йўналтирилган маблағлар ишлатилиши бўйича
М а ъ л  у м о т

Шаҳар маҳаллий бюджетидан фуқаролар ташаббусига
асосан жорий йил 2-мавсумга жами 6 388.0 млн сўм пул маблағи шакллантирилган. Мавсум бошлангач “Очиқ бюджет” порталига фуқаролар томонидан 113 та таклифлар келиб тушди. Шундан 81 таси ишчи комиссия томонидан кейинги босқичга ўтказилиб, жами 5 852 млн сўм маблағга 15 та таклифлар ғолиб деб топилди.

Ғолиб лойиҳаларга ажратилган маблағлар сарфланиши қуйидагича:

Ғолиб бўлган лойиҳаларТўпланган овозларАжратилган маблағларҲозирда…
1Шаҳар Болалар шифохонасини фасад қисмини таъмирлаш1446 та500 млн сўмЛойиҳа смета тайёрлаш харажатлари учун 15 млн сўм маблағ эълонга жойлаштирилди
2“Наврўз” МФЙдаги “Тонг” ва Саодат ички кўчаларини асфальтлаш ва таъмирлаш1312 та700 млн сўмТанлов натижаларига кўра ғолиб пудратчи ташкилот аниқланиб, 578,0 млн сўмга шартнома имзоланди. Бошланғич тўловнинг 30 фоизи миқдори, яъни 173.4 млн сўм  пудратчига ўтказилди.
33-ДМТТни ўйин айвончаларини таъмирлаш, ташқи фасадни таъмирлаш1073 та200 млн сўмЛойиҳа смета тайёрлаш харажатлари учун 6 млн сўм маблағ эълонга жойлаштирилди.
421-мактабнинг моддий техник базасини яхшилаш531 та100 млн сўмЖами 99 млн сўмга 16 та комьпютер, 1 та интерактив доска харид қилинди. Лойиҳа якунланди.  
512-умумий ўрта таълим мактабида таълим сифатини яхшилаш учун интерактив доскалар харид қилиш491 та50 млн сўмЖами 49.8 млн сўмга 2 та интерактив доска харид қилинди. Лойиҳа якунланди.    
62-умумий ўрта таълим мактабининг моддий техник базасини янгилаш488 та50 млн сўмЖами 49.8 млн сўмга 2 та интерактив доска харид қилинди. Лойиҳа якунланди.
7“Тинчлик” МФЙдаги кўчаларга (канализация) Оқова қувурларини ўрнатиш434 та1 000 млн сўмЛойиҳа смета тайёрлаш харажатлари учун 30 млн сўм маблағ эълонга жойлаштирилди
8“Гултепа” МФЙ ички кўчаларини таъмирлаш “Берк”, “Гултепа” кўчасининг 150 метр, “1-тор Андижон” кўчасининг 550 метр, “Мажнунтол” кўчасининг 200 метр ва  “Берк”, “Калмакир” кўчаларининг 400 метр, жами 1300 метр ички кўчалар363 та700 млн сўмТанлов натижаларига кўра ғолиб пудратчи ташкилот аниқланиб, 642.5 млн сўмга шартнома имзоланди. Бошланғич тўлов 30 фоиз миқдорида, яъни 192.7 млн сўм ўтказилди  
9Муқимий МФЙ Муқимий кўчасини асфальтлаш318 та600 млн сўмЛойиҳа смета тайёрлаш харажатлари учун 17.5 млн сўм маблағ эълонга жойлаштирилди
10Мусо Жалил номли МФЙ ҳудудидаги ариқ ва зовурларни таъмирлаш315 та350 млн сўмЛойиҳа смета тайёрлаш харажатлари учун 10 млн сўм маблағ эълонга жойлаштирилди. Танлов натижаларига кўра ғолиб пудратчи ташкилот аниқланди 339.0 млн сўмга шартнома имзоланиб, бошланғич тўлов 30 фоиз миқдорида яъни 101.7 млн сўм ўтказилди
11“Олтин” маҳалласи ички кўчаларни асфальтлаш297 та600 млн сўмЛойиҳа смета тайёрлаш харажатлари учун 17.5 млн сўм маблағ эълонга жойлаштирилди. Иш жараёни давом этмоқда.  
12Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали ўқув хоналарини Мультисенсорный дисплей ВиеwСониc ИФП8650 доскалари билан таъминлаш.270 та150 млн сўмТоварлар сотиб олиш учун эълонга жойланган.  
13Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали биноларини таъмирлаш. Қуёш панелларини ҳамда Қуёш сув иситгичлари билан таъминлаш197 та200 млн сўмЛойиҳа смета тайёрлаш жараёни якунланди. Танлов натижаларига кўра ғолиб пудратчи ташкилот аниқланди 140.0 млн сўмга шартнома имзоланиб. Бошланғич тўлов 30 фоиз миқдорида, яъни 42.0 млн сўм ўтказилди.  
14Шаҳар аҳолисига сифатли ва бепул тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Тиббиёт бирлашмасида мавжуд МРТ тиббий аппаратини таъмирлаш169 та овоз150 млн сўмЛойиҳа смета тайёрлаш харажатлари учун эълонга жойлаштирилди.  
15Бўстон МФЙ 1-2-5-даҳалардаги ички кўчаларни асфалтьлаш139 та500 млн сўмЛойиҳа смета тайёрлаш харажатлари учун 7.350 млн сўм маблағ эълонга жойлаштирилгач, ғолиб пудратчи ташкилот аниқланиб, 418.5 млн сўмга шартнома имзоланди. Бошланғич тўлов 30 фоиз миқдорида яъни 125.5 млн сўм  ўтказилди.  

МАВЗУГА ОИД

ОКМК: ИЛК ТАМАЛ ТОШИСТАЛИН ТОМОНИДАН ҚЎЙИЛГАНИ ҲАҚИҚАТМИ?

admin

МАҚСАД: ТИРБАНДЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

admin

Олмалиқ шаҳрида 2024-2025 йил куз қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан

admin

Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар

admin