Image default
Янгиликлар

ЧЕККА МАНЗИЛНИНГЧАМАНГА АЙЛАНАЁТГАН МАКОНИ

Маълумки, юртимизда “Обод маҳалла” дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бизнинг қишлоғимиз, Олмалиқ шаҳрининг чекка ҳудуди бўлган “Теракли” МФЙда ҳам мана бир неча ойдан буён ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари авжида. Мен таҳсил олаётган 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун қурилаётган спорт зали биз ёшларни қувонтирмоқда. Замон талаби бўлган WI-FI тармоғининг қишлоғимизга олиб кирилиши эса алоҳида таҳсинга лойиқ.

Шу ўринда айтиш жоизки, қишлоғимиз Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлгани боис, ёнгинамизда чегара қўшинлари хизмат қилишади. Улар учун қурилган хизмат уйлари ва фарзандлари учун болалар майдончасининг қуриб битказилаётгани, бизни осойишталигимиизни таъминлаётган ҳарбий хизматчиларга қаратилаётган эътибордан далолатдир.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан қурилаётган давлат хавфсизилиги хизмати чегара қўшинлари учун қурилаётган 21 хонадонли турар жой биноси “Оазиз макс қурилиш” МЧЖ томонидан қуриб битказилди.

Рухшона Муслимова,
9-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

МАВЗУГА ОИД

МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ!

admin

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

admin

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ

admin

АЙЁМГАМУНОСИБ ТУҲФА

admin