Image default
101 хабари

Эътиборсизлик ёнғинларга сабаб бўлади

Маълумки шаҳримизда жорий йилнинг 15 ноябридан
15 декабригача «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда.

Ойликнинг асосий вазифалари идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар объектларини, шунингдек уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ва республиканинг тоифаланган ва ўта муҳим объектларида ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.

Шаҳримизнинг барча фуқаролари, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўла риоя қилиб, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан кўрсатилган барча камчиликларни ўз вақтида бартараф этишлари таъкидланаётган бўлсада, ҳудудимизда ёнғинлар содир бўлмоқда.

Жорий йил 10 ноябрь куни Ихтисослаштирилган Прокуратура биносининг хизмат хонасида ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида 5м2 майдонда хона жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳозирги кунда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2022 йил 21 ноябрь куни А.Темур кўчаси йўл четида аҳоли томонидан тўпланган маиший чиқиндилар 20м2 майдонда ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби шу ердан ўтиб кетаётган номаълум фуқаролар томонидан сигарет чўғини ташлаш натижасида ёнғин содир бўлган.

2022 йил 27 ноябрь куни “Интизор” кўчаси йўл четида аҳоли томонидан тўпланган маиший чиқиндилар 30м2 майдонда ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби шу ердан ўтиб кетаётган номаълум фуқаролар томонидан сигарет чўғини ташлаш натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин вақтида фуқаролар томонидан тан-жароҳати ва ҳалок бўлганлар бўлмаган.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Доимо яшаш уйингизда ва иш жойингизда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни ва бундай кўнгилсиз ҳодисалар юз бермаслигини сўраб қоламиз.

И.Валиев,

шаҳар ФВБ ФВДТ ва ФМБ

бошлиғи сержант.

МАВЗУГА ОИД

ТЕКШИРУВДАГИ ТЕХНИК ХАВФСИЗЛИККА ЗИД КАМЧИЛИКЛАР

admin

ЭЛЕКТР ПЕЧИДАН ЧИҚҚАН ЁНҒИН

admin

ШАҲАР ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

admin

КАМЧИЛИКЛАР БЎЙИЧА 105 МАРТА ОГОҲЛАНТИРУВ

admin