“Аммофос-Максам” корхонасида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш, матбуот хизматлари ва касаба уюшмаси фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича сайёр семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарда корхона-ташкилот раҳбарларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолияти ва амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Семинарда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар бошланғич кенгаши раислари, касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда матбуот котиблари иштирок этди.