Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Шу билан бирга, коронавирус пандемияси оқибатларидан олинган сабоқлар касалликнинг оғирлиги ва ўлим ҳолатларининг катта қисми нотўғри турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган йўлдош касалликлар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди.
Кундалик таомномада кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан бири ош тузидир, унинг таркибидаги йод элементи инсон организмига керакли миқдорда кириб туриши ўта мухимдир. У қалқонсимон без гормони бўлган тироксин ишлаб чиқаришда иштирок этади. Ушбу гормон метаболизим, иммунитет, ақлий ва жисмоний ривожланиш, кўплаб ички органлар ва юрак-қон томир тизимининг ишига таъсир қилади. Йод элементи ҳар бир инсон организмига етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари орқали кирмаганда етишмовчилик, яъни эндемик бўқоқ касаллиги келиб чиқади.
Ўзингизни ва оила аъзоларингизни бўқоқ касаллигидан асраш учун фақатгина йодланган ош тузи харид қилишингизни ҳамда овқат пишишидан 10 дақиқа олдин йодланган туз солиб истеъмол қилишингизни сўраймиз. Йодланган ош тузини оз миқдорда тез-тез олиб туриш ва қоронғи жойда оғзи берк идишларда сақлаб истеъмол қилиш керак. Йодланган тузни меъёрдан кўп истеъмол қилиш зарарлидир
Организм учун бир кеча-кундузлик меъёр -5-20 гр, ош тузи таркибида йод элемент 25-55 мг/кг бўлиши керак. СЭО ва ЖСБ томонидан ўтказилаётган текширишлар давомида ош тузи намуналари лаборатор таҳлил учун олинади. Жумладан, йил бошидан 41 та ош тузи таҳлилга олинган, шундан 24 таси талабга жавоб бермаган. Талабга жавоб бермаган 220 кг миқдордаги ош тузлари ишлаб чиқарувчига қайта йодлаш учун юборилган.
Бугунги кунда яроқлилик муддатини узайтириш, маҳсулотлар рангларини ёрқин қилиш, истеъмолчиларга ёқиши ва таннархини пасайтириш мақсадида ширинликларга инсон саломатлигига зарар етказувчи турли қўшимчалар қўшилмоқда. Энг хавфли компонентлардан бири қандолат ёғидир. У қандолатчиликнинг мутлақо барча турларида учрайди. Қандолатчиликда кўп миқдорда топиладиган инсоннинг яна бир душмани шакардир. Унинг энг асосий таъсири ёғ бирикмаларини тўплаши ҳисобланади.
Кўпинча қандолат маҳсулотларидаги қўшимчалар «Е» ҳарфи ва ундан кейин рақамли белгилар билан кўрсатилади. Шундай қилиб, бўёқлар, консервантлар, антиоксидантлар, маза берувчи стабилизаторлар, эмулгаторлар, сирлаш воситалари, ширинлаштирувчилар ва пишириш кукунлари белгиланади.
Соғлиқни сақлаш мутахассислари уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни ва турли қўшимчаларни ўз ичига олган маҳсулотларни фақат аллергия ва сурункали касалликлар бўлмасагина истеъмол қилишни тавсия этади.
Ўзингизни ва оила аъзоларингизни соғлигига беэътибор бўлманг!

Шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими.