Жорий йил 7 декабрь куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида шаҳримизда самарали меҳнат қилаётган бир қатор фаол давлат хизматчилари ҳамда тадбиркорлар “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Эсдалик нишонлари шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан тантанали тарзда эгаларига топширилди. Жараёнда тақдирланганлар шаҳримиз ривожига хизмат қилиб, юртдошларимизнинг муаммоларига ечим топишда фаоллик кўрсатаётгани, бандликни таъминлашда муносиб иштирок этаётгани эътироф этилди.



