Image default
Таълим

КОНСТИТУЦИЯ- АДОЛАТ МЕЗОНИДИР

Бош қомусимиз бўлган Конституциямиз ташкил топганига бу йил 30 йил бўлди. Ушбу шонли сана муносабати билан жойларда турли тадбирлар, тарғибот учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, шаҳримиздаги 19-сонли ИДУМда «Конституция- адолат мезонидир» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Жаҳонгир Исроилов сўзга чиқиб, Конституциянинг асосий қонун сифатидаги хусусиятлари ва аҳамиятлари ҳақида гапириб ўтди.

19-ИДУМ тарих фани устози  Феруза Комилова, Тарбия — ҳуқуқ фани устози Парвина Нуралиева ва ижтимоий фан устозлари томонидан 8-г синф ўқувчилари иштирокида тайёрланган тадбир давомида 99280-сонли ҳарбий қисмнинг фахрий қоровул ва қўл жанги чиқишлари ҳам намойиш этилди.

Бош қомусимиз тарихи, янгиланаётган конституция бўйича барча маълумотларни ўзида жамлаган тадбир якунида шаҳар халқ таълими бўлимидан Пардабой Қулматов сўзга чиқиб,  тадбир ҳақида ўз таассуротларини билдирди ва ташкилотчиларга миннатдорчилигини изҳор этди.

МАВЗУГА ОИД

STEAM ТАЪЛИМИГА ЁНДАШУВ

admin

УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ

admin

КИТОБ ВА КИТОБХОНЛИК – ИНСОН МАЪНАВИЯТИ КЎЗГУСИ

admin

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ОЙЛИГИНИ ЭМАС, САВИЯСИНИ ОШИРИШ КЕРАК

admin