Image default
Спорт

МЕССИ ВА РОНАЛДО ЭРТАК ДАВОМ ЭТАДИ

Ҳозирда бутун дунё эътибори Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Мундиалга қаратилган.

Турнир ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Эмоциялар, мухлислар қувончи, кўз ёшлар, футболчилар характери, янги юлдузлар, афсоналарнинг дадил қадамлари, деярли барча учрашувларда бундай воқеалар гувоҳи бўлаяпмиз. Гуруҳдан биринчи ўрин билан pley of босқичига чиққан Лионел Месси жамоаси Аргентина «Кенгурулар»ини мағлуб этиб, кубок томон илк дадил қадамини ташлади. Шунингдек, мундиалнинг беш карра чемпионлари бразилияликлар Осиё вакиллари Жанубий Корея жамоасини мағлуб этишди. Хорватия, Марокаш, Англия, Франция ва «Учар голландлар» ҳам чорак финалга йўл олишди. Кириштиано Роналдо бошчилигидаги Португалия эса кеча қитъадошлари Швецарияни 6-1 ҳисобида тор-мор этишиб, чорак финалнинг сўнги иштирокчисига айланди.
Турли нуфузли нашрлар олдинроқ чемпионлик йўлида ўз тахминларини эълон қилишмоқда. «Олмалиқ ҳаёти» жамоаси ҳам ўз тахминлари билан ўртоқлашади.

3 — ўрин учун: Аргентина ва Португалия
Чемпионлик ўйини: Бразиля ва Англия.
Тўпурар: Киллиан Мбаппе.
Энг яхши ўйинчи: ЖР Неймар
Энг яхши ёш ўйинчи: Беллингем, Ёшка Гвардиол.
Энг яхши дарвозабон: Пикфорд.
Ва чемпион: Англия


Жавоҳир Мусурмонов.

МАВЗУГА ОИД

«АЛПОМИШ АВЛОДЛАРИ» — ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

admin

СПОРТЧИЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

admin

СЎНГГИ СЎЗ

admin

ҒАЛАБА УЧУН МУНОСИБ ҚАДАМ

admin