Image default
Ҳикоя

НОДОНЛИК

Қишнинг унчалик совуқ бўлмаган кечалари эди ўшанда. Янги йилгача 2 кун қолган бўлсада, қор ёғмасди. Ҳамма болалар сингари мен ҳам қорбободан совға кутиб турардим. Телевизордаги мультфильмлар туфайли шундай аҳмоқона фикрлардим. Янги йил куни ҳам келди. Мен ҳамон совға кутишда давом этардим. Онажоним ҳолатимни кўриб ўша даврнинг энг катта ва чиройли совғасини олиб келди. Ярим тунгача кутдим, қорбободан дарак бўлавермади. Мен бутунлай тушкунликка тушиб қолгандим. Наҳот мен ёмон боламан!?
Шу пайт онам чиройли қилиб безатилган каттагина совғасини олиб келди. Аммо совғани очиб ҳам қарамадим. Сабаби совғани қорбобо бериш керак эди. Онам ҳолатимни яхши билиб турарди. Майин овозда шундай деди.

  • Ўғлим, бу совға сенга аталган очиб кўрмайсанми?
    Мен эса беҳафсала очдим. Юзимда ҳеч қандай қувонч аломати йўқ, хомуш кайфиятда турардим.
  • Сенга ёқдими ўғлим?
    Бу саволни икки маротаба қайтарди, аммо жавоб ололмади.
    Ҳолатим аниқ эди.
    Наҳотки қорбобо келмайди?
    Кейинги йил ниҳоят қорбободан совға келди. Ич-ичимдан қувондим. Юз-кўзимни кўриб ойижоним ҳам хурсанд бўлди. Ҳар йили қорбободан совға оладиган бўлдим. Бу мен учун катта бахт эди ўша пайтда.
    Орадан анча йил ўтди. Улғайиб оқни қорадан ажрата бошладим. Ишларимни эртароқ якунлаб уйга қайтдим. Ертўлага тушиб қорбободан келган совғаларни кўриб чиқишга қарор қилдим. Ҳар бир совға қадоғининг ичида «Сени яхши кўраман ўғлим, мен учун доимо қадрлисан» деган сўзлар ёзилганди. Деярли ҳар бир совғанинг ичида шу сўзлар ёзилганди. Бироз ғалати туюлди менга. Қорбобо ҳам шунақа сўзлар ёзадими?
    Ниҳоят онам берган каттагина совға турарди. Бир пайтлар шуни менсимаган эдим.
    -Қани эди, ҳозир онам тирик бўлганида ўшанда қадрига етмагандим!
    Совға жудаям эскирган бир аҳволда эди. Ичидан қандайдир хат топиб олдим. Хатда шундай сўзлар ёзилган эди.
  • Ўғлим сен мени борлиғимсан. Сен учун дунёларни бериб юборишга тайёрман. Сени яхши кўраман ўғлим, мен учун доимо қадрлисан. Байраминг муборак!
    Шу сўзларни ўқиётганимда томоғимга нимадир тиқилди. Виждон азоби ҳалигача мен билан яшамоқда.
    Ота-онамиз бизга билинтирмай яхшилик қилишади. Биз умуман йўқ кимсага ёки эртакларга ишониб қолмайлик. Ота- онамиз борлиги бизга катта совға.

Беҳзоджон Хидирқулов.

МАВЗУГА ОИД

ДЎСТИМНИ ЭСЛАБ…

admin

ҲАЗМИ ТАОМ

admin

Норасида уволи

admin

(Фельетон)

admin