Image default
Адлия саҳифаси

ТАРИХ СЎЗГА КИРГАНДА…

Ватанимиз мустақилликка эришгандан кейин асос солинган асосий қомусимиз Конституциямизнинг қабул қилинганлигига ҳам 30 йил тўлди.

1990 йил 21 июн куни Давлатимиз томонидан Конституциямизнинг лойиҳасини тузиш учун 64 нафар аъзо комиссия таркибида комиссия тузилди. Конституциямиз 2 йилдан ортиқ вақт мобайнида тайёрланди, умумҳалқ мухокамасига берилди, Конституция лойиҳасининг ўзи кенг жамоатчилик экспертизасидан ўтди.
Конституциямиз лойиҳаси Бирлашган миллатлар ташкилоти, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши каби нуфузли ташкилотлар, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби демократик давлатлар мутахассисларининг экспертизасидан ўтган.
Дунёда биринчи Конституция 1787 йил АҚШда қабул қилинган, Европада биринчи бўлиб 1791 йили Польша Конституцияси қабул қилинган. Ҳозирда дунёда 300дан ортиқ Конституция бор. Бу Конституциялар турли тарихий даврларда қабул қилинган бўлиб, ҳар хил ижтимоий мазмунга эга.
Чунки, ҳар бир шахс кундалик ҳаётида Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита мурожаат қилади ҳамда ушбу Асосий қонунга ўзининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолат берувчи олий юридик ҳужжат сифатида қарайди. Шунинг учун ҳам демократик жамиятда яшаётган ҳар бир шахс Конституциянинг мазмун моҳиятини чуқур англай олиши ҳамда ҳаётида учраб турадиган муаммоларнинг ечимини айнан Конституциядан топа билиши зарур.
Шуни алоҳида эътироф этишимиз жоизки, Бош Қомусимизнинг асосий мақсади-ижтимоий йўналишдаги барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга асосланган инсонпарварлик, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини яратишдан иборатдир.
Халқимизнинг эзгу ниятларини ўзида мужассам этган, эркинлик, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамкорлик, бағрикенглик каби умуминсоний қадриятларга асосланган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси юртимизда яшаб келаётган инсонларни тенглиги, уларнинг тили ва диний урф-одатлари ҳамда миллий қадриятларининг гарови сифатида кишилик жамиятини барча жабҳаларда тараққиётга эришишга хизмат қилиб келмоқда. Шу жумладан, 130дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг бир мовий гумбаз остида тинч-тотув, хотиржамлик асосида яшаб келиши ҳам Қомусимизнинг нечоғлик ҳаётга татбиқ этилганлигидан ва диёримиз кишиларининг бағрикенглигидан дарак беради.

Қ.Халқўзиев,
шаҳар Адлия бўлими давлат хизматлар маркази директори, 1-даражали юрист

МАВЗУГА ОИД

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ОЛИШ ЯИДХП ВА ДХМ ОРҚАЛИ

admin

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ВА НАТИЖАЛАР

admin

Нима учун фуқаронинг талаби рад этилди?

admin

ТАДБИРКОР БЎЛМОҚЧИМИСИЗ?

admin