Image default
Таҳлил

УЯТ БЎЛСА ҲАМ, АЙТИШ КЕРАК…

Шаҳримиз аҳолиси учун уят бўлса ҳам оқова сувлар (канализация) ҳақида айтадиганларим бор. Маълумки, шаҳримиз 70 ёшда бўлса, ҳам кўп аҳолиси янгиланди. Яъни, кўп қаватли уйлар қурилиши натижасида юртимизнинг турли вилоятларидан, шаҳар-туманларидан ҳамюртларимиз кўчиб келмоқда.
Уларга шаҳар ҳаётининг нозик жойларидан бири бўлган оқова сувлар (канализация) ирригацияси тармоқлари ҳақида батафсил тушунча бериш керак деб ҳисоблайман. Ошхона, ювиниш хонаси ҳамда ҳожатхоналардан фойдаланиш меъёрлари бўйича батафсил тушунчага эга бўлмаган аҳоли томонидан қувурларга турли чиқиндилар ташлаш ҳолатлари кузатилмоқда. У ерларга керак бўлса заррачадек нарса ҳам тиқин пайдо қилиши, қувурлар диаметри унчалик ҳам катта эмаслиги сабаб турли носозликлар (авария) юзага келмоқда. Ушбу носозликларни бартараф этиш нақадар машаққатли эканини кўпчилик англамайди ҳам.

Қувурларда тиқинлар юзага келиши 100 фоиз инсон омили билан боғлиқ. Бу нарсаларнинг олдини олиш эса ҳар бир инсоннинг виждонига ҳавола. Яна бир нарсани таъкидлаган бўлар эдимки, бу ҳақда тажрибага эга бўлган одамлар кўча-кўйда, гап-гаштакда, йиғинларда маҳаллаларда, керак бўлса боғча ва мактабларда ҳам инсонлар онгига оқова қувурларидан фойдаланиш меъёрлари тўғрисида тушунча берсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
«Сувоқова»даги оқова қувурларини тозаловчиларнинг машаққатли меҳнатларини қадрлайлик. Энг ёмони қувурларга ташланаётган энг кўп чиқиндилар целофан пакетлар, ҳатто болалар тагликлари (памперс) ҳам чиқаяпти. Энг кўп тиқилишлар шаҳар бўйича 5/2 кичик ноҳиясида, «Ойдин»да, Амур Темур кўчаси 66-уй, 68-уй, 70-уйларда кузатилаётгани ачинарлидир. Кўп йиллик оқова қувурлар сиртдан йўғон кўринган билан ички диаметри кичиклашиб кетган, шу боис аҳолидан имкон борича сувга турли чиқиндилар оқизилмаслигини сўраб қолардик.
Ҳозирги кунда замонавий кимёвий моддалар билан оқова қувурларни тозалаш имкони мавжуд. Шундай қўшнилар борки, биргаликда келишиб қувурлар (стояк)дан бир вақтда сувни қайнатиб, бир вақтда оқизишади. Бу чора маълум бир вақтда, масалан 6 ойда, бир йилда бир қайтарилади.
Умуман олганда одамлардан эътиборли бўлиш ҳамда ушбу соҳада ишлаётган ходимлар меҳнатини қадрлашга чақириб қолардик. Чунки ҳозир совуқда уларга ҳам ишлаш осонмас. Қачонки бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилсак, натижадорликка эришган бўлар эдик.

Флюра Султанова

МАВЗУГА ОИД

“ТАРМОҚЛАР”ДА ТАРАЛАР ХАБАР

admin

«ТЎРКУНЛАБ КЕТМОҚ» ЁКИ ТУРК, ТУРКИЙ АТАМАЛАРИ ҲАҚИДА

admin

Шунчаки таҳлил эмас,
бундан хулоса олиш керак, акс ҳолда…

admin

САҲИФАЛАР БИР БЕТГА ЖАМЛАНГАНДА

admin