Image default
Спорт

ДАВРАЛАРДА ЎЙНАСИН ОНАМ

Мундиал ўзининг якуний босқичига келиб қолди. Сенсациялар билан барчани шокка тушираётган учрашувлар йиллар давомида тилдан тилга, авлоддан авлодга ҳикоя қилинади ҳали.
Бугун бутун дунёни ўзига қарата олган Марокаш ҳақида сиз азиз муштарийга баён қилмоқчиман. Марокаш терма жамоасининг етакчи ўйинчилари — Софян Амбрабат (Голландияда туғилган), Ашраф Ҳакими (Испанияда туғилган), Ёсин Боно (Канадада туғилган), Ҳаким Зийеш (Голландияда туғилган) ота-оналари фарзандларини Марокаш терма жамоаси учун ўйнашни истамаганларида балки бугунги ғалаба ҳам бўлмасди.
Улар жуда иқтидорли эди, ўз вақтида турли термаларда ҳам ўйнашган (Софян Амбрабат Голландия У-15 термасига чақирилган), лекин барибир тарихий Ватан термасида ўйнаш орзуси устунлик қилди.
Ва энг эътиборимизни тортган жиҳат мураббийдан тортиб кўпгина футболчилар ўз оналарини ҳам Қатарга олиб келишиб, бир меҳмонхонада тунашмоқда.
Ҳар бир ғалабани эса уларнинг бағрида нишонлаяпти. Улар она дуоси билан Испания, Португалия каби гигантларни маҳв этишди. Оиласи ва волидаларини қадрлайдиган жамоа чемпиондир.
Эслатма:
Мусобақа билан хайрлашган Германия, Англия, Португалия, Бразилия, АҚШ, Испания каби давлатларда бугунги кунда қариялар уйидан жой топиш амри маҳол эмиш.
Маълумот ўрнида Африка жамоалари ичида Марокаш илк бор Мундиал ярим финалига йўл олди.

Жавоҳир Мусурмонов,
ЎзЖОКУ талабаси.

МАВЗУГА ОИД

КИМЁГАРЛАР -КУРАШ МУСОБАҚАСИДА

admin

СЎНГГИ СЎЗ

admin

КУТИЛГАН ТУРНИР ВА КУТИЛМАГАН НАТИЖАЛАР

admin

ХАЛҚАРО ЧЕМПИОНАТДА – ШАҲРИМИЗ ҚИЗЛАРИ

admin