Image default
101 хабари

“АЛО, 70-01 МИ…?”

ОКМК АЖ корхоналарида қурилиш ишлари олиб борилаётган, қайта реконструкция қилинаётган ва капитал таъмирланаётган объектларнинг хавфсизлик ҳолати, бунёдкорлик ишларида меъёрий-норматив ҳужжатларга амал қилинаётганлиги юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирлар давомида қурувчиларга объектда ёнғин юз берганда биринчи навбатда 70-01 рақамига зудлик билан хабар бериш лозимлиги, фуқароларни хавфли ҳудуддан эвакуация қилиш, шахсий ва иш ҳужжатларини хавфсиз жойга олиб чиқиш, ёнғин қутқарув бўлинмалари келгунга қадар ёнғин тарқалишнинг олдини олиш юзасидан йўриқномалар берилмоқда.
Шунингдек, тадбирлар жараёнида қурувчиларга тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлардан четга чиқмаслик, бино ва иншоотлар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан фақат лойиҳа, эксплуатацион – техник ҳужжатларда белгиланган мақсадларда ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланиш лозимлиги тушинтирилмоқда.

Аида Ибрагимова,
ОЁХТТЭБ инспектори

МАВЗУГА ОИД

«ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ»ДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА?

admin

ЁНҒИНЛАР САБАБСИЗ БЎЛМАЙДИ

admin

110 нафар ходимга 9 288 000 сўм жарима

admin

Фавқулодда вазиятларда тарғибот тадбирлари

admin