Image default
Таҳлил

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖнинг ютуқлари эътирофи

Бундан бир неча йил аввал шаҳримиздаги “Аммофос-Максам” АЖ корхонаси раҳбаридан маълумот олиш учун “Алмалыкский рабочий” газетаси мухбири билан бирга борган эдик. Ўша вақтда ўзбек тилида равон гаплаша оладиганлар фақат рус тилида суҳбатлашганимиз, бу ҳолатдан ранжиган бўлсакда, олган маълумотлардан кўнглимиз тўлиб индамай қайтиб келганимиз ҳамон ёдимизда.

Орадан кўп ҳам вақт ўтмади. Куни кеча худди шу корхонада “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш, матбуот хизматлари ва касаба уюшмаси фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича сайёр семинар-тренингда биз ҳам иштирок этдик. Шу ўринда айтиш жоизки, давлат қарорлари ушбу корхонада амалда эканлигини гувоҳи бўлдик. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш тўғрисида”ги 61-сонли қарори ижросининг таъминланаётганини корхона пештоқларидаги ёзувлардан, лотин графикасида олиб борилаётган иш ҳужжатларидан ҳамда айнан лотин графикаси бўйича ишчи-ходимларни ўқитиш учун ташкил этилган ўқув курслари билан ҳам аҳамиятлидир.
Ушбу семинарда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар бошланғич кенгаши раислари, касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда матбуот котиблари иштирок этишди.
“Ўзкимёсаноат”АЖ бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, марказий аппарат хотин-қизлар бошланғич ташкилот раиси Санобар Абдурахмонова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти масъул ходими Рустам Турсунов корхоналарда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалаларида олиб борилаётган ишлар ҳамда матбуот хизмати фаолиятини ривожлантириш, таҳлилий материалларни ёзиш тартиби ҳамда давлат корхоналаридаги тилни аҳамияти хусусида тўхталиб ўтдилар.
Охирги 5 йилликда давлат тили бўйича ташланаётган қадамлар мақташга арзигулик. Айниқса, корхона ташкилотларда давлат тили маслаҳатчилари лавозимларининг ташкил этилиши ҳамда уларнинг корхона-ташкилотлардаги барча иш юритув ҳужжатларини лотин графикасида ўтказишда қўшаётган ҳиссалари тилимизга бўлган муносабатни ҳам ўзгаришига сабаб бўлаётгани семинар давомида масъуллар томонидан такрор ва такрор таъкидланди.
1964 йилда «Аммафос-Максам» корхонаси ўз фаолиятини бошлаб, хом-ашё маҳсулотларини асосан Қозоғистондан олиб келган. Ҳозирда эса 100 фоиз Қизилқум фосфорит комплекси хом-ашё маҳсулотларидан фойдалана бошлаган. Корхонанинг бугунги кундаги асосий ҳамкори ОКМК корхонаси бўлиб, корхона учун сульфат кислота маҳсулоти ОКМК корхонасидан олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти масъул ходими Рустам Турсунов ва Республика маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Зиёда Акбарқулова корхона цехларидаги иш жараёни, пешлавҳалардаги ёзувлар, маънавият хоналарининг ташкил этилиши ҳамда кутубхоналар фаолияти билан танишиш давомида ўзларининг бир қатор тавсияларини ҳам бериб ўтдилар.
Корхонада бошқарув раисининг маънавий- маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси фаолияти ҳам ижобий баҳолангани корхонада тилга бўлган ҳурматнинг ўсиб бораётганининг исботидир.

МАВЗУГА ОИД

Матбуот келажакка ишончли манбаа

admin

Шунчаки таҳлил эмас,
бундан хулоса олиш керак, акс ҳолда…

admin

САҲИФАЛАР БИР БЕТГА ЖАМЛАНГАНДА

admin

«ТЎРКУНЛАБ КЕТМОҚ» ЁКИ ТУРК, ТУРКИЙ АТАМАЛАРИ ҲАҚИДА

admin