OLMALIQ HAYOTI
Image default
Янгиликлар

ИЗДОШЛАР — КЎМАКДОШЛАР

Танловда учта гуруҳ — “Адолат”, “Ёш қутқарувчилар” ва “Фидоийлар” жамоалари иштирок этишди. Жамоалар 5та шарт бўйича билим ва иқтидорларини синовдан ўтказишди. Ушбу жамоалар 5та шарт бўйича ўз билим ва иқтидорларини синовдан ўтказишди. Биринчи шарт бўйича уччала гуруҳлар ўз ўқув жойлари бўйича таништиришган бўлса, иккинчи шартда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”, “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш” ёки “Ёнғин қутқарувчилар” каби мавзуларда расмлар чизишди.
Шунингдек, иштирокчилар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни тарғиб этувчи шеърий чиқишлар, Фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича савол-жавоблар ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, хусусан ёнғинлар, аҳолининг ис газидан заҳарланиши ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши каби масалаларни қамраб олган саҳна кўринишларини намойиш этишди.
Барча шартларни аъло даражада уддалаган “Фидоийлар” жамоаси биринчиликни қўлга киритиб, вилоят босқичи йўлланмасига эга бўлди. Барча иштирокчилар эсдалик совғалар, ташаккурномалар билан тақдирланишди.

Х.Элбоев,
шаҳар ФВБ 2-ЁҚҚ
смена бошлиғи капитан.

МАВЗУГА ОИД

ҲАФТА ДАВОМИДА

admin

ҲОКИМ БОШЧИЛИГИДАГИ МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН ЁШЛАРГА ТАДБИРКОРЛИК БЎЙИЧА САБОҚ БЕРИЛДИ 

admin

БУЮК МУТАФАККИР ЁДИ

admin

Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида Остона декларацияси ҳамда Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

admin