Image default
Жамият

КОРРУПЦИЯ ТЎҒРИСИДА ХАБАР ҚИЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Ушбу Қонун билан қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасида белгиланишича, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар хизмат сирини ташкил этади ҳамда фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва шахснинг ўзининг, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи орган раҳбарининг ёзма рухсати асосида ошкор этилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилишга, шунингдек иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахсларни рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Нурилло Хайдаров,
Тошкент вилояти ФВБ бўлим бошлиғи, подполковник.

МАВЗУГА ОИД

Ўзбекистон Республикaси Президенти сaйловини ўткaзувчи 10-Тошкент вилояти округ сaйлов комиссиясиҚ А Р О Р ИЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИСАЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ САЙЛОВУЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДАЎзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10-, 22-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сай лов комиссиясиҚ А Р О Р Қ И Л А Д И :

admin

КАСБ ТАҚДИРИНГГА АЙЛАНГАНИДА…

admin

ШАҲАР КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАР УЧУН
БЎЛИБ ЎТГАН САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИ

admin

ФАРОВОН ОИЛА САРИ

admin