Миллий қадриятларни сақлаб қолиш ва уни авлодларга мерос сифатида қолдириш мақсадида таълим муассасаларида доимий тарзда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, шундай тадбирлардан бири 1-ИДУМда «Миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз» мавзусида ўтказилди. Севара Ўрозбоева раҳбарлик қилаётган 8-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган тадбир давомида ўқувчиларнинг кийинишлари, саҳна кўринишлари, таомлар, ҳаттоки саҳна безакларида ҳам миллийлик уфуриб турганлиги миллий анъаналарга бўлган ҳурмат белгисини намоён этилди. Тарғиботдан мақсад ўқувчилар онгига қадриятларимизнинг сингдирилиб борилишидир.
