Image default
Адлия саҳифаси

ТАДБИРКОР БЎЛМОҚЧИМИСИЗ?

Тадбиркор деганда даромад олиш мақсадида, масъулиятни зиммасига олган ҳолда, жамиятга фойда келтирувчи бирон-бир иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган шахс тушунилади.
Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик тўғрисидаги Қонунига биноан тадбиркорлик фаолиятининг қуйидаги шакллари мавжуд:

1.Якка тартибдаги хусусий тадбиркорлик фаолияти;
2.Ёлланма меҳнатни жалб этишга асосланган хусусий тадбиркорлик фаолияти;
3.Ширкатчилик асосидаги тадбиркорлик;
4.Жамоа тадбиркорлиги;
5.Давлат тадбиркорлиги;
6.Аралаш тадбиркорлик-юридик шахс ҳамда фуқаролар томонидан мол-мулкни қўйиш йўли билан олиб борилади.
Бугунги кунда юртимизда тадбиркорликнинг якка тартибдаги шакли кенг тарқалган бўлиб, сўнги йилларда якка тартибдаги тадбиркорларга кўплаб солиқ имтиёзлари берилмоқда. Бироқ минг афсуслар бўлсинки, якка тартибдаги тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқароларимиз ушбу имтиёзлардан лозим даражада хабардор эмаслар.
Якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил қилган инсонларга қуйидаги солиқ имтиёзлари борлиги тўғрисида маълумот бермоқчимиз.

  • Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ташкил қилинган ойи учун солиқ тўламайди.
  • ЯТТ ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилади.
  • “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини (товар, иш, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилади.
  • Фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган миқдордаги солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлайди.
  • Қишлоқ туманларида, (бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно) сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, поябзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни, жамоат ҳаммомларини ташкил этган ЯТТ 2023-йил 1-июлгача барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилган.
  • Биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашдан озод этилади.
  • Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида давлат рўйхатидан ўтган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар 2027 йилнинг 1 январига қадар қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилган.
  • Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак.
    Бундан ташқари, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил қилганда пенсия фондига пул тўламасликлари ва ишга олинган ходимлар эса ижтимоий солиқ тўлаган тақдирда уларнинг иш стажига мазкур ЯТТда олиб борган фаолияти ҳисобланиши назарда тутилган.
    Агар сиз ЯТТ ташкил қилган ёки қилмоқчи бўлсангиз, албатта юқоридаги имтиёзлардан фойдаланинг.

Миржалол Абджалов,
Тошкент вилояти Ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими етакчи маслаҳатчиси

МАВЗУГА ОИД

Томорқа ер эгаларига кредит ажратилади

admin

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОНЛАЙН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИ?

admin

«ОЛТИН» ВА «МЕҲР» ДАФТАРЛАРИ УЛАР ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

ЧОРРАҲАЛАРДА РАҚАМЛИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

admin