Image default
Суд амалиётидан

ҚУТЛУҒ ЁШИНГ МУБОРАК БЎЛСИН!

Маълумки, ҳар бир халқнинг тақдирида муҳрланиб қоладиган тарихий ҳужжатлар мавжудки, бу ҳужжатлар миллат равнақи, халқ фаровонлиги, юрт тараққиётини белгилаб бериши билан аҳамиятлидир.

Тарихий сана, яъни бундан 30 йил муқаддам 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.
Конституциямизда инсон ҳуқуқлари ва давлат суверентитетига содиқлик, ҳозирги ва келажак авлодлар олдида юксак масъулият, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибаси, демократия ва ижтимоий адолатга садоқат, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги, фуқароларни муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш устувор ғоя сифатида белгиланган.
Маълумки, жамият доимо ўзгаришда, ўсишда ва ривожланишда бўлганлиги ҳамда кейинги йилларда Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш кўп жиҳатдан янгиланишларнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлаш, жамият ва давлат бошқаруви соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни тақозо этаётганлиги боисдан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 20 майда Қўшма қарори қабул қилинди.
Унда, Бош қомусимизда “инсон — жамият — давлат”, “Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат” тамойилларини мустаҳкамлаш, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш бош мезонлигини, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш каби масалалар тобора долзарб аҳамият касб этаётганлиги, халқпарвар давлатни барпо этиш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтираётганлиги боисдан мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ташаббуси қўллаб-қувватланган.
Мазкур Конституциявий ислоҳот ҳам Янги Ўзбекистонимизни янада тараққий этишида, юрт фаравонлигида, жаҳон ҳамжамиятида Ўзбек халқини ўз ўрни ва ўз сўзининг янада мустаҳкам ва бардавом бўлишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Қутлуғ ёшинг муборак бўлсин – Конституциям!

Ойбек Расулов,
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро
судининг судьяси

МАВЗУГА ОИД

КАФИЛЛИК МАЖБУРИЯТДИР

admin

НОҚОНУНИЙ САВДО «ПИШМАЙ ҚОЛДИ»

admin

ГИЁХВАНДНИНГ ҚИЛМИШИ ФОШ ЭТИЛДИ

admin

НОТЎҒРИ ТАШЛАНГАН ҚАДАМДАН ҚАМОҚХОНАГАЧА

admin